«Uzbek Leasing International А.О.» «Замонавий транспорт технологиялари» ДК (Россия) билан музокаралар ўтказди

2020 йил 1 декабр куни Тошкент шаҳрида “Uzbek Leasing International А.О.” офисида “Замонавий транспорт технологиялари” МЧЖ компаниялари гуруҳи (Россия) ва “Uzbek Leasing International А.О.” АЖ ҚК ўртасида музокаралар бўлиб ўтди.

Музокаралар давомида “ГАЗ” гуруҳи” (https://gazgroup.ru/) маҳсулотларини Ўзбекистонда бизнинг компаниямиз лизинги орқали сотиш бўйича компаниялар ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди. “ГАЗ” гуруҳи” - Россияда тижорат транспортларининг энг йирик ишлаб чиқарувчиси. “ГАЗ” гуруҳи” енгил ва ўртача юк ташувчи тижорат автомобилларини, автобусларни, оғир юк машиналарини, муқобил ёнилғидаги транспорт воситаларини, қувват агрегатларини ва автокомпонентларни ишлаб чиқиш ва ишлаб чиқаришга ихтисослашган.

Маълумот учун: “Замонавий транспорт технологиялари” МЧЖ ДК (https://www.st.tech) “ГАЗ” гуруҳи” корхоналарида ишлаб чиқарилган “ГАЗ”, “ПАЗ”, “ЛИАЗ”, “КАВЗ” савдо маркаларининг эксклюзив дистрибюторидир. Ҳозирги кунда компанияда 200 та автомобилларни сотиш ва хизмат кўрсатиш марказлари, 241 та автобусларни сотиш ва хизмат кўрсатиш марказлари, 1471 та автомобиллар ва автобуслар эҳтиёт қисмларини сотадиган дўконлар, шунингдек Россия Федерацияси шаҳарларида ва МДҲ давлатларида ягона сифат стандартига эга бўлган 300 та хизмат кўрсатиш пунктлари мавжуд. Компания дилерлик тармоғининг барча мутахассислари ҳар йили аттестациядан ўтишади ва “ГАЗ” корпоратив стандартларига мувофиқлиги тасдиқланади. Улар мижозларга автомобилларнинг зарур функцияларини ва транспорт воситасини ишлатиш босқичида энг кўп талаб қилинадиган махсус созламаларни, энг самарали молиявий ва хизмат кўрсатиш дастурларини, замонавий рақамли хизматларни танлаш бўйича маслаҳат беришади. “Замонавий транспорт технологиялари” ДК нинг техник хизмат кўрсатиш парки - 1,5 миллион автомобилдан иборат.

Ўзбекистон Республикасида “Тижорат автомобиллари” – “ГАЗ” гуруҳи” МЧЖ (Нижний Новгород, Россия) нинг расмий дистрибютори “BEKOLE-BIZNES” МЧЖ (https://www.autogaz.uz) ҳисобланади. Компания ГАЗ русумли автомашиналарни етказиб беради, сотади ва техник хизмат кўрсатади. Ўзбекистонда сотиладиган автомобиллар спектрига бортли автомобиллар, фургонлар, микроавтобусларнинг кенг ассортименти - «ГАЗел Бизнес», «ГАЗел NEXT», «Собол», «Собол Бизнес», «ГАЗон NEXT» ва бошқ., шунингдек турли хил махсус техникалар (буюртмага) киради. Ҳозирги вақтда мамлакатнинг деярли барча ҳудудларида ГАЗ русумидаги автомобилларни сотадиган расмий автосалонлар очилган. Барча автомобиллар божхона расмийлаштирувидан ўтган ва автосалонлар майдончаларига жойлаштирилган.