«Uzbek Leasing International A.O.» ҚК АЖ ва Халқаро Молия Корпорацияси (ХМК) вакиллари ўртасида видеоконференция бўлиб ўтди.

Музокараларда ХМКнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси Раҳбари Зафар Ҳошимов, IFC молиявий секторига инвестициялар бўйича IFC дастури раҳбари Галина Клименко (Москва), ХМК ​​инвестициялар бўйича мутахассиси Максим Юшченко (Киев) ва “Uzbek Leasing International A.O.” компанияси Бош директори Зафар Мустафаев иштирок этишди.

Учрашув ХМК ва "Uzbek Leasing International A.O." ўртасидаги ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва келгусидаги муваффақиятли реал имкониятларини муҳокама қилиш доирасида бўлиб ўтди.

Видеоконференция давомида қуйидаги масалалар муҳокама қилинди:

1. COVID-19 пандемиясининг лизинг компаниясининг портфели ва операцион фаолияти сифатига ва умуман лизинг бозорига таъсири;

2. 2021 йил июн ойида мавжуд кредит тўлиқ тўлангандан сўнг, ХМКдан янги кредит линиясини олишга лизинг компанияси томонидан сўров.

ХМК "Uzbek Leasing International A.O. " Компаниясининг асосчиларидан бири ва унинг узоқ муддатли ишончли ҳамкори бўлиб келди.

Ҳамкорликнинг бутун даври мобайнида ХМК томонидан "Uzbek Leasing International A.O." фойдасига умумий қиймати 9 миллион АҚШ долларини ташкил этадиган кредит ресурслари тақдим этилди, шу жумладан сўнгги 5 миллион АҚШ долларини ўзлаштириш 2017 йил 21 апрелда ташкилотлар ўртасида имзоланган кредит шартномаси доирасида амалга оширилмоқда. Айни пайтда ушбу кредит маблағлари Ўзбекистон Республикасининг кичик ва ўрта корхоналари учун лизинг лойиҳаларини молиялаштиришга йўналтирилган.

Бундан ташқари IFC “Uzbek Leasing International A.O.” компаниясига инсон ресурсларини бошқариш сиёсати, бошқарув ҳисоби ва корпоратив бошқарув тизимини ривожлантириш соҳасида техник ёрдам кўрсатгиб келди.