Янги Йилингиз Билан!

Азизларим!

Ҳаётимизнинг яна бир саодати, битмас-туганмас қувончи, кўнгилларга ажиб шукуҳлар бахш этадиган, ўтиб бораётган йил сарҳисоб қилинадиган ва янги режалар тузиладиган Янги йил байрами сизга муборак бўлсин.

Барчамизнинг эзгу орзу ва ниятларимиз амалга ошсин. Эзгулик ва ёруғлик доимо остонамиз узра нур сочиб турсин.

Ўзбекистонимизнинг равнақи учун амалга оширилаётган шарафли ишларда елкадош бўлайлик ва албатта натижасини кўриш насиб этсин.

Бахту саодат, сиҳат-саломатлик ва омад сизга ёр бўлсин.

Хурмат билан, 
Мустафаев З.Б.