“CHORTOQ SUV TA’MINOTI TOMORQA XIZMATI” МЧЖ га Туркиядан келтирилган кўчма бурғулаш машиналари лизингга етказиб берилди

Янги йил – бу янги имкониятлар ва янги лойиҳалардир. Ушбу йил бошида Наманган вилоятида молиялаштирилган ва амалга оширилган яна бир муваффақиятли лойиҳамиз Компания учун ижобий воқеа бўлди.

“Uzbek Leasing International A.O.” АЖ ҚК томонидан “CHORTOQ SUV TA’MINOTI TOMORQA XIZMATI” МЧЖга қуввати - дастлабки бурғулаш диаметри 394 мм ва якуний бурғулаш диаметри 190,5 мм, бурғулаш чуқурлиги 600 метргача бўлган 2 та “AS 600 бурғулаш дастгоҳи” (кўчма бурғулаш машиналари) лизингга берилди.

Ускунани ишлаб чиқарувчи ва етказиб берувчи – “Altin Sondaj Makine Yedek Parca Imalati” (Туркия) компанияси.

Лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банкининг (Ўзмиллийбанк) кредит линияси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилди.

“CHORTOQ SUV TA’MINOTI TOMORQA XIZMATI” МЧЖ 2018 йил декабр ойида ташкил этилган. Корхонанинг асосий фаолияти – қудуқлардан фермер хўжаликларига сув етказиб бериш бўйича хизмат кўрсатиш.

Шуни таъкидлаш керакки, ушбу турдаги бурғулаш қурилмаси кўчма бурғулаш қурилмаси ҳисобланади, юк ташувчи автомашинанинг шассисига ўрнатилади ва 600 метргача чуқурликдаги сув қудуқларини бурғилаш учун ишлатилади. Сув қудуқларини бурғилаш учун юқори сифатли ва яхши қувватли ускуналарнинг мавжудлиги - ҳар қандай қулай жойда қудуқ бурғилашни ташкил этишга имкон беради. Артезиан қудуғини ҳосил қилиш учун 200 метрдан кўп бўлган чуқурлик қазиш зарур, лекин бундай қудуқ Ўзбекистон ҳудудларидаги бир нечта фермер хўжаликларини ёки уйларни сув билан таъминлашга имкон беради.

“Uzbek Leasing International A.O.” АЖ ҚК томонидан молиялаштирилаётган лойиҳа туфайли “CHORTOQ SUV TA’MINOTI TOMORQA XIZMATI” МЧЖ жорий фаолиятни кенгайтиришни, буюртмачи - фермер хўжаликлар сонини кўпайтиришни, сув қудуқларини бурғилашни ташкиллаштириш орқали ер участкаларини сув билан таъминлаш муаммоларини ҳал қилишни ва шу билан бурғулаш бизнеси корхоналарининг хизматлари бозоридаги ўз мавқеини мустаҳкамлашни режалаштирган.

Сиз (+99878) 120-02-02 рақамига ёки бизнинг ҳудудий вакилларимизга мурожаат қилиб, лизинг масалалари бўйича маълумот олишингиз мумкин:

Андижон ва Фарғона вилоятлари:

  • Абдурахимов Нодирбек Эргашевич

  • +998985704007

Бухоро вилояти:

  • Набиев Кахрамон Тўхтасинович

  • +998907184260

Жиззах ва Сирдарё вилоятлари:

  • Рашидов Лазизбек Фарҳодович

  • +998973297500

Қашқадарё вилояти:

  • Фарманов Аманжан Эргашевич

  • +998972226022

Навоий вилояти:

  • Болтаев Ўктам Тоштемирович

  • +998973687307

Наманган вилояти:

  • Жураев Ботирхожа Юлдашхожаевич

  • +998939121495

Қорақалпоғистон Республикаси:

  • Бердиев Адилбек Омирбекович

  • +998913870618

Самарқанд вилояти:

  • Вафокулов Сухробжон Садуллоевич

  • +998915200055

Сурхондарё вилояти:

  • Саодатов Фахриддин Шуҳратович

  • +998998988700

Хоразм вилояти:

  • Жумабаев Ислом Кадирович

  • +998939280101 

Бизнинг манзилимиз: Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Амир Темур шоҳ кўчаси, 88А, “SIMURG” бизнес маркази. Мўлжал: “Radisson Blu” меҳмонхонаси.