Қимматли қоғозлар чиқарилишини бекор деб топиш ва «Uzbek Leasing International A.O” ҚК АЖнинг жойлаштирилган корпоратив облигациялари учун маблағларнинг қайтарилиши тўғрисида ахборот

Ўзбекистон Республикаси капитал бозорини ривожлантириш Агентлигининг 17.02.2021 йилдаги 15-09/005 -сонли қарорига биноан, шуни маълум қиламизки, 03.02.2020 йилдаги Р0231-3 бўйича "Uzbek Leasing International A.O" ҚК АЖ корпоратив облигацияларининг чиқарилиши (қимматли қоғоз коди UZ6011517AC4) ҳақиқий эмас деб топилди.

03.02.2020 йилдаги Корпоратив облигацияларни чиқариш тўғрисида Р0231-3-сонли қарорнинг 11.8-бандга мувофиқ, корпоратив облигациялар чиқарилиши бекор деб топилган тақдирда, эмитент ушбу эмиссия облигациялари бўйича фоизларни ҳисоблашни тўхтатиб туради ва барча сотиб олинган облигацияларнинг номинал қийматини, шунингдек тегишли фоизларни (облигациялар чиқарилиши ҳақиқий эмас деб топилган оралиқ даврда облигациялар муомаласининг ҳақиқий муддати учун) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда облигациялар чиқарилиши бекор деб топилган кундан бошлаб 10 (ўн) кун ичида эгаларига қайтаришни ўз зиммасига олади.

Пул маблағларини қайтариш масалалари бўйича кўрсатилган эмиссиянинг корпоратив облигациялари эгалари қуйидаги манзилга: Ўзбекистон Республикаси, 100084, Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Амир Темур кўчаси, 88а, шунингдек (+998 78) 120-02-02 телефон орқали мурожаат қилишлари мумкин.