Бизнинг муваффақиятли молиялаштирилган лойиҳамиз

Муваффақиятли молиялаштирилган яна бир лойиҳамиз - "MEDIK-AS" МЧЖ (Тошкент) ҳисобланади.

"Uzbek Leasing International A.O." ҚК ОАЖ "MEDIK-AS" МЧЖга тиббий қуйидаги асбоб-ускуналар тўпламини ижарага берди: - BC-5000 автоматик гематологик анализатори, (CLIA) MAGLUMI M2000Plus автоматик иммунокимёвий анализатори. Ускунани ишлаб чиқарувчилар “Mindray” ва “Shenzhen New Industries Biomedical Engineering” (Хитой Халқ Республикаси) компаниялари. Тиббий асбоб-ускуналарни етказиб берувчилар – “OPTIMA PHARM” МЧЖ ва “OSIYOMEDIKA” МЧЖ (Ўзбекистон Республикаси).

Лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг (ЎМБ) кредит линияси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилди.

Бу “MEDIK-AS” МЧЖнинг компаниямиз орқали муваффақиятли амалга оширилган иккинчи лойиҳаси. 2017 йилдаги биринчи лойиҳа доирасида тиббий клиника томонидан ижара асосида Mindray DC-70эксперт синфининг ультратовуш диагностикаси тизими сотиб олинди. Ускунани ишлаб чиқарувчи - "Shenzhen Mindray Bio-Medical Electronics Co., Ltd." (Хитой Халқ Республикаси).

Маълумот учун: "MEDIK-AS" МЧЖ 2012 йил ноябрь ойида ташкил этилган. Компаниянинг асосий фаолияти аҳолига тиббий хизмат кўрсатишдир. Бугунги кунда “MEDIK-AS” МЧЖ Тошкент шаҳрининг Шайҳонтоҳур, Олмазор, Мирзо-Улуғбек ва Яккасарой туманларида жойлашган тўртта филиалига эга.

"MEDIK-AS" - бу кенг кўламли диагностика хизматларини кўрсатишга қаратилган кўп тармоқли тиббиёт маркази. Марказлар дунёдаги этакчи тиббий асбоб-ускуналарни ишлаб чиқарувчи замонавий лаборатория анализаторлари парки билан жиҳозланган. Маълумки, юқори сифатли лаборатория диагностикаси ўз вақтида ва тўғри ташхис қўйиш учун асос, шунингдек, инсон соғлиғини кузатиши ва шифокор олиб борадиган даволаниш жараёнини назорат қилиш имконияти ҳисобланади. “MEDIK-AS” клиникаларида намуналарнинг штрих-кодлаш технологияси билан фойдаланиладиган лаборатория ахборот тизими намунани рўйхатдан ўтказишдан тортиб, натижаларни беришга қадар лаборатория таҳлилининг барча босқичларини автоматлаштиришга имкон беради. “MEDIK-AS” марказлари мутахассислари 200 га яқин юқори информацион иммунологик, биокимёвий, микробиологик, гистологик ва ситоморфологик тадқиқотлар олиб борадилар. "MEDIK-AS" МЧЖнинг техник базаси энг қисқа вақт ичида ишончли натижаларга эришиш билан инструментал ва лаборатория тадқиқотларини ўтказишга имкон беради.

"Uzbek Leasing International A.О." ҚК АЖ томонидан молиялаштирилган лойиҳалар туфайли замонавий диагностика ускуналарини сотиб олиш "MEDIK-AS" МЧЖ учун аҳолига тиббий диагностика хизматларини кўрсатиш жараёнини самарали амалий самарадорлигини таъминлаш, дастлабки босқичда беморларда турли хил касалликлар ривожланишни тезкор аниқлаш ва олдини олиш ва шу билан тиббий хизматлар бозорида ўз мавқеини мустаҳкамлаш имконини берди.

Лизинг масалалари бўйича маълумотни сиз (+99878) 120-02-02 телефон рақами бўйича офисимизга ёки бизнинг минтақавий вакилларимизга мурожаат қилиб, олишингиз мумкин:

Андижон ва Фарғона вилоятлари:

  • Абдураҳимов Нодирбек Эргашевич

  • +998985704007

Бухоро вилояти:

  • Набиев Қаҳрамон Тўхтасинович

  • +998907184260

Жиззах ва Сирдарё вилоятлари:

  • Рашидов Лазизбек Фарходович

  • +998973297500

Қашқадарё вилояти:

  • Фармонов Омонжан Эргашевич

  • +998972226022

Навоий вилояти:

  • Болтаев Ўктам Тоштемирович

  • +998973687307

Наманган вилояти:

  • Жўраев Ботирхўжа Йўдошхўжаевич

  • +998939121495

Қорақалпоғистон Республикаси:

  • Бердиев Адилбек Омирбекович

  • +998913870618

Самарқанд вилояти:

  • Вафоқулов Суҳробжон Саъдуллаевич

  • +998915200055

Сурхондарё вилояти:

  • Саодатов Фахриддин Шуҳратович

  • +998998988700

Хоразм вилояти:

  • Жумабоев Ислом Қодирович

  • +998939280101

Бизнинг манзил: Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Амир Темур шоҳкўчаси, 88А, “SIMURG” Бизнес маркази. Мўлжал: “Radisson Blu” меҳмонхонаси.