II-Халқаро Молия-Банк Форуми

Бугун, 2021 йилнинг 26 ноябрь куни Тошкентда II-Халқаро Молия-Банк Форуми ўтказилди. Форум доирасида турли мамлакатларнинг лизинг компаниялари, тижорат банклари, суғурта компаниялари. инвестицион компаниялари ва бошқа компаниялар қатнашди. Ўзбекистон Лизинг Уюшмаси ва “Uzbek Leasing International A.O.” АЖ ҚК “Hilton Tashkent City” меҳмонхонасида Форум доирасида ўтказилган лизинг бўйича IX халқаро конференцияда қатнашди.

Ушбу сессияда ковид вазиятда лизинг бозоридаги таҳдидлар ва ечимлар, лизинг компаниялари учун молиялаштириш манбалари муҳокама қилинди. Унда "Leaseurope", Бирлашган Лизинг Уюшмаси, Халқаро молия корпорацияси, "КАМАЗ" ва "МАЗ" техникаларининг ршлаб чиқарувчилари, "KPMG Audit" аудиторлик компанияси, “Islamic Business” and Finance”, “Avesta Investment Group" ҳамда маҳаллий лизинг компанияларининг вакиллари нутқ сўзлади. Ўзбекистон Лизинг Уюшмаси раиси – Зафар Мустафаев ва Бирлашган Лизинг Уюшмаси вице-президенти Сергей Савинов ушбу сессия модераторларига айланди.

Форум якунида қуйидагилар имзоланди:

  • Ўзбекистон Лизинг Уюшмаси ва “Diplomat Consult S.R.L.” ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисида меморандум;
  • Ўзбекистон Лизинг Уюшмаси ва Бирлашган Лизинг Уюшмаси ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисида меморандум;
  • “Uzbek Leasing International A.O.” ва “Blend Management Services FZCO” ўртасида ҳамкорлик тўғрисида келишув;
  • “Uzbek Leasing International A.O.” ва “BlueOrchard Finance Ltd.” ўртасида ҳамкорлик тўғрисида келишув.