«SAMMIR-TEKS» МЧЖ Туркиядан паррандачилик учун қафас ускуналари тўпламини лизингга олди.

Бизнинг яна бир муваффақиятли молиялаштирилган лойиҳамиз – “SAMMIR-TEKS” МЧЖ (Бухоро вилояти) ҳисобланади.

“Uzbek Leasing International A.O.” АЖ ҚК “SAMMIR-TEKS” МЧЖга 69120 бош тухум қўювчи товуқларни сақлаш ва тухум етиштириш учун қафас жиҳозлари ва вентиляция тизимини лизингга берди. Ускуналар ишлаб чиқарувчиси – “ANKA KUMES SAN. TIC. LTD. STI." компанияси (Туркия).

“SAMMIR-TEKS” МЧЖ 2017 йил апрель ойида ташкил этилган. Компаниянинг асосий фаолияти ижара хизматларини кўрсатишдир. Паррандачилик ва тухум етиштириш “SAMMIR-TEKS” МЧЖ учун янги тадбиркорлик фаолият тури ҳисобланади.

Ўзбекистонда паррандачилик жадал ривожланмоқда ва озиқ-овқатнинг асосий, нисбатан арзон, парҳез турларидан бири ҳисобланади. Саноат самарадорлиги парранда гўштининг тез етиштирилишинг юқорилиги, замонавий тухум қўядиган товуқларнинг маҳсулот бирлигига тўғри келадиган озуқа харажатларининг ниҳоятда пастлиги билан боғлиқ. Тухум қўядиган товуқлардан олинган маҳсулотлар боқишнинг 5-ойида олина бошлайди. Ҳар бир паррандадан йилига 180-200 тухум олинади, озуқа истеъмоли эса тахминан 36 кг ни ташкил қилади. Даромадлилик ишлатиладиган озуқага боғлиқ ва одатда 20% га этади.

“SAMMIR-TEKS” МЧЖ томонидан 2021 йил апрель ойида Бухоро вилоятининг Бухоро туманида паррандачилик фермаси қурилиб, ишга туширилди. Парранда фермасининг қуввати 70 минг бошгача тухум қўядиган товуқларни парвариш қилишдир. Ҳозирги кунда тухум ишлаб чиқариш кунига 57,4 минг донани ташкил этмоқда. Корхона ўз маҳсулотларини нафақат Бухоро вилояти, балки Қашқадарё, Хоразм вилоятлари ва Қорақалпоғистоннинг маҳаллий бозорига етказиб бермоқда. Янги корхона очилиши билан “SAMMIR-TEKS” МЧЖда 10 киши учун иш ўрни яратилди.

“Uzbek Leasing International A.О.” АЖ ҚК томонидан молиялаштирилган лойиҳа туфайли “SAMMIR-TEKS” МЧЖ Ўзбекистон аҳолисини ўзи ишлаб чиқарган тухум маҳсулотлари билан таъминлаш бўйича янги муваффақиятли бизнесни яратди ва ҳозирги кунда корхона ишлаб чиқариш ва паррандачилик фаолиятини янада кенгайтириш учун катта истиқболга ва техник имкониятларга эга. Келгуси йилда “SAMMIR-TEKS” МЧЖ паррандачилик фермаси қувватини оширишни яъни паррандахоналарда тухум қўядиган товуқларни 140 минг бошга етказишни режалаштирмоқда.

Лизинг масалалари бўйича маълумотларни (+99878) 120-02-02 телефон рақами орқали ёки Тошкент ш., Юнусобод тумани, Амир Темур шоҳ кўчаси, 88А, “SIMURG” бизнес маркази манзили бўйича олишингиз мумкин. Мўлжал: "Radisson Blu" меҳмонхонаси.

info@uzbekleasing.uz