«Uzbek Leasing International A.O.» АЖ ҚК «AMIRSOY» тоғ курорти учун «Amirsoy Express» арқон йўлини молиялаштиришда иштирок этди

Яна бир муваффақиятли молиялаштирилган лойиҳамиз – “AMIRSOY” МЧЖ АЖ ҚК (Тошкент вилояти).
 
 “Amirsoy Express” Австрия-Швейцариянинг “Доппельмайр/Гаравента” (Doppelmayr/Garaventa) компанияси томонидан қурилган бўлиб, ҳар бири 10 кишилик сиғимга эга 74 та гондоладан иборат.
 
Амирсой / Amirsoy Resort (https://www.amirsoy.com/)  тоғ курорти Тошкентдан 70 км масофада Тянь-Шань тоғларининг ғарбий қисмида, Чотқол тизмаси этакларида жойлашган. “Амирсой” дам олиш маскани Ўзбекистонда халқаро стандартларга мувофиқ қурилган, чанғида учиш учун трассалари очиқ бўлган 900 гектар майдонда жойлашган замонавий тоғ курортидир. Амирсой тоғ курортида гондола, кресло ва конвейер типидаги замонавий ва хавфсиз кўтаргичлар, сунъий қорлаштириш тизими, чанғи ва тюбингларни  ижарага олиш, скипаслар мавжуд.
 
Лизинг масалалари бўйича маълумотларни (+99878) 120-02-02 телефон рақами орқали ёки Тошкент ш., Юнусобод тумани, Амир Темур шоҳ кўчаси, 88А, “SIMURG” бизнес маркази манзили бўйича олишингиз мумкин. Мўлжал: "Radisson Blu" меҳмонхонаси.

info@uzbekleasing.uz