Янги Йилингиз Билан!

Ассалому алайкум, азизларим!

Айни қалбларимиз завққа тўлиб, янги 2022 йилни қарши олиш шукухи кезиб юрган шу маҳалларда, Сиздек бебаҳо қадрдонларимизни байрам билан муборакбод этишни фарз деб билдик. 

Ҳар бирингизга бахту саодат, армонсиз кунлар, эзгу ниятлар рўёби ҳамрох бўлсин деймиз. Юртимизда осойишталик, халқимизга омонлик, ер заминида тинчлик ҳукм сурмоқлигини пок ниятлар ила ёлғиз Оллоҳдан сўраймиз. Янги йилимиз Яратганнинг инъоми билан хонадонларимизга  барокатли, ҳаловатли ва қувончли йил бўлсин.

Янги йил муборак, азиз Инсоним!!!

Ҳурмат билан "Uzbek Leasing International A.O." жамоаси