+
Онлайн қабулхона Онлайн буюртма

Биз ҳақимизда билдирилган фикрлар

Босиб чиқариладиган версия
  • «ASIA INSHURANS» СК масъулияти чекланган жамияти «УЗБЕК ЛИЗИНГ ИНТЕРНЭШНЛ А.О." ЁАЖ ҚК томонидан тақдим этилган юқори даражадаги профессионализм ва ўз вақтида кўрсатилган сервис учун ўз миннатдорчилигини ва ҳурматини билдиради.
    Биз ходимларингизни ўз мижозларига нисбатан ғамхўр ва эътиборли муносабати, уларнинг барқарорлигидан самимий манфаатдорлиги ҳамда Ўзбекистон Республикасида Лизинг фаолиятини ривожлантириш ишига содиқлиги учун жуда қадрлаймиз. «УЗБЕК ЛИЗИНГ ИНТЕРНЭШНЛ А.О." ЁАЖ ҚК юқори малакали инсон захираларига ва уларнинг ўз ишига нисбатан бундай муносабатига, шунингдек профессионал менежментга эга бўла туриб, Лизинг муносабатлари соҳасидаги ишончли шерик бўлиши мумкинлигига ишончимиз комил.

  • — Полиграфияга ихтисослашган компаниямиз Ўзбекистон бозорида фаолият кўрсатаётган 8 йилнинг 5 йили давомида «Узбек Лизинг Интернэшенл А.О." компанияси билан анча самарали ҳамкорлик қилиб келмоқда. Айнан уларнинг қўллаб-қувватлаши натижасида биз Японияда ишлаб чиқарилган офсет ва рақамли босма машиналарнинг катта қисмига эга бўлдик, ҳозир улар маҳаллий бозорга юқори сифатли маҳсулотни чиқариш имконини бермоқда. Агар PRINT EXPRESS келажакда ўз ишлаб чиқаришини кенгайтиришга ва бирор янги ускуна сотиб олишга қарор қилса, унда ўзини ишончли шерик сифатида кўрсата олган «Узбек Лизинг Интернэшенл А.О." компаниясининг хизматларини танлаймиз.

  • Мана бир неча йилдирки, Road International Co.,Ltd компанияси «Узбек Лизинг Интернейшнл А.О." ташкилоти билан Жанубий Кореядан қурилиш ускуналарини етказиб бериш соҳасида ҳамкорлик қилади.
    Ўтган давр мобайнида Ўзбек Лизинг ўзини иш фаолиятида юзага келадиган барча масалаларни оператив тарзда ҳал этувчи ишончли, юқори даражадаги профессионал ва ҳозиржавоб шерик сифатида кўрсатди. Узбек Лизинг Интернейшнл компаниясининг ишга нисбатан қайишқоқ ёндашуви туфайли бизнинг ишларимиз белгиланган муддатларда юқори сифатли даражада бажарилмоқда, бу бугунги халқаро бизнесдаги муҳим жиҳат ҳисобланади.
    Биз «Узбек Лизинг Интернейшнл А.О." компаниясига янада ривож ва гуллаб-яшнашни тилаб қоламиз.
    Ушбу соҳадаги муваффақиятли ҳамкорлигимиз узоқ йиллар давом этишига умид қиламиз.

  • Ўзбекистон-Хитой савдо уйи ва «Узбек Лизинг Интернэшнл А.О." ЁТАЖ ҚК узоқ йиллардан буён савдо-иқтисодий муносабатлар соҳасидаги шериклар ҳисобланади. ЎХСУнинг кўп сонли шериклари орасида «Узбек Лизинг Интернэшнл А.О." устувор ўринлардан бирини эгаллайди. 2009 йил июнь ойида бошланган фаол ҳамкорлик бугунги кунда янада кенгаймоқда. Хусусан, компанияларимиз ўртасида Хитойдан турли ускуналарни етказиб бериш бўйича 3 та лойиҳа амалга оширилди, 4 та лойиҳа ишлаб чиқилиш босқичида турибди. Шунингдек, махсус техникани сотиб олиш бўйича яқин ҳамкорлик ҳам йўлга қўйилди. ЎХСУ учун «Узбек Лизинг Интернэшнл А.О." билан ҳамкорлик — бу ўзаро ишонч, тушуниш, иккала томон ходимларининг сифатли тезкор ишига асосланган ўзаро ишбилармонлик муносабатларидир. Шахсий ва иш юзасидан бўладиган бундай самимий алоқалар компаниялар ўртасидаги келгуси ҳамкорлик учун қулай шароитларни яратади.
    Биз ўзаро самарали муносабатларимиздан фахрланамиз ва «Узбек Лизинг Интернэшнл А.О." ЁТАЖ ҚКга муваффақият ва фаровонлик тилаймиз!

  • -Кўз микрохирургияси соҳасидаги бугунги энг янги замонавий технологиялар ушбу оламни қисман ёки тўлиқ кўришдан маҳрум бўлган инсонларга ўз кўзлари билан кўриш имконини қайтариш учун фойдаланилмоқда. Ўн йил ичида мутахассисларимиз кичик инвазив йўналишда, яъни минимал жарроҳлик аралашуви борасида етакчига айланди. Биз Ўзбекистонда биринчилардан бўлиб катарактани олиб ташлаш ва, АҚШдан импорт қилинадиган кўзнинг донорлик мугуз пардасини ўрнатишнинг энг прогрессив усулларини қўллай бошладик. Бугунги кунда клиника юқори малакали ўз ишининг усталарига ва энг замонавий тиббий ускуналарга эга. Шуни айтиш жоизки, сўнгги уч йил давомида клиникани қисман қайта жиҳозлаш ишларига «Кристалл» клиникасининг айнан «Узбек Лизинг Интернэшенл А.О." компанияси билан ҳамкорлиги туфайли эришилди. Ушбу компания бизга Япония ва Германиядан ускуналарни етказиб берди. Бу йил ҳамкорлигимиз яна давом этади, чунки биз қўшимча равишда янада замонавийроқ ускуналар олишни режалаштирмоқдамиз.

  • — Биз 2001 йилда табиий ва синтетик хомашёдан гиламлар тўқиб чиқаришни бошладик, бироқ дастлаб уларни Бельгиядан импорт қилишга тўғри келганди. У пайтда компаниямизда бор-йўғи қирқ киши ишларди. Ҳозирги кунда эса ходимларимиз сони кўп бараварга ошди. Бугун биз ишлаб чиқаришда фақат ўзимизнинг хомашёдан фойдаланмоқдамиз. Тайёр гилам маҳсулотларимизнинг Европа мамлакатлари ва МДҲга экспорти йилдан-йилга ошмоқда. SAMANTEPGILAM компанияси томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳаллий маҳсулот ушбу бозорда рақобатбардош ҳисобланади. Бугунги кунда биз ўн олти мингдан ортиқ номдаги турли гилам буюмларини таклиф этяпмиз. «Узбек Лизинг Интернэшенл А.О." билан 2006 йилда бошланган ҳамкорлик компаниямизнинг ишлаб чиқариш қувватини ривожлантиришга катта туртки бўлди. Бельгия ва Германия ускуналарини етказиб беришга тузган биринчи шартномамиз 4 млн. евродан ортиқни ташкил этди. Кейинги йилларда ҳам биз «Узбек Лизинг Интернэшенл А.О." компанияси орқали шартномаларни расмийлаштиришнинг тезкорлиги ва уларда ишлайдиган ходимларнинг профессионализмини юқори баҳолаб келмоқдамиз. Жорий 2010 йилга ҳам ҳамкорликдаги режаларимиз бор.