Буюртма бериш учун бирламчи хужжатлар руйхати

Лойиҳани бирламчи таҳлил қилиш учун дастлабки ҳужжатлар:

1. Лизинг олувчи ва (гаров учинчи шахс томонидан тақдим этилган тақдирда) Гаровга берувчининг ваколатли давлат органлари томонидан тегишли тартибда рўйхатдан ўтказилган таъсис ҳужжатлари ҳамда уларга киритилган барча ўзгартиришлар ва қўшимчалар;

2. Корхонанинг сўнгги икки (2) йиллик фаолияти бўйича ёки корхона ўз фаолиятини бошлаган кундан бошлаб, халқаро / маҳаллий аудиторлар томонидан текширилган ёки ДСИ томонидан тасдиқланган (ёки электрон солиқ ҳисоботи қабул қилинганлигини тасдиқловчи далил илова қилинган ҳолда) молиявий ҳисоботлар (корхонанинг баланси, молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботи);

3. Корхонанинг ҳисоб рақами сўнгги 12 ой давомида ишлаши (дебет ва кредит бўйича айланмалар) тўғрисида ваколатли ходимнинг имзоси ва Банк муҳри билан тасдиқланган банк маълумотномаси;

4. Етказиб берувчининг харид қилинаётган ускуналар бўйича расмий тижорат таклифи билан бирга маҳсулот спецификацияси кўрсатилган ва технологик жараён тавсифланган рисолалар / буклетлар;

5. Гаров таъминоти бўйича ҳужжатлар.

Изоҳ: Дастлабки таҳлил натижаси ижобий бўлса, лизинг шартномасини тузиш учун зарур бўлган қўшимча ҳужжатлар талаб қилинади.