+
Онлайн қабулхона Онлайн буюртма

Лизинг объектини божхона рўйхатидан ўтказиш

Босиб чиқариладиган версия

Лизинг мулкини етказиб бериш “Uzbek Leasing International А.О.” компанияси, ускунани ишлаб чиқарувчи/сотувчи ва мижоз ўртасидаги уч томонлама келишув асосида амалга оширилади. Объектнинг республика худудига келиб тушгунигача бўлган муддат мобайнида лизинг берувчи шартномани кучга кириши билан боғлиқҳамма босқичлардан ўтади: шартнома ваколатли банк ва божхона хизмати органи томонидан рўйхатдан утказилади.

Лизинг объектини божхонада расмийлаштириш жараёнини янада енгиллаштириш мақсадида лизинг олувчи бир вақтнинг ўзида юк олувчи этиб тайинланади. Бу лизинг олувчига лизинг объекти учун бўлган божхона тўловлари ва сертификация саволлари бўйича хам ҳуқуқ беради.

Лизинг берувчи лизинг объектини етказиб бериш учун тўловчи хам бўлгани учун, божхона шарти бўйича лизинг берувчи томонидан лизинг олувчи вакилига ишончнома берилиши лозим.

Бизнинг лизинг компаниямиз божхона хизматидан лизинг объектини қийинчиликсиз ўтказиши учун бутун Республика бўйлаб филлиалларига эга бўлган ва ўзини ишда кўрсата олган юқори малакали брокер компаниялари билан хамкорлик юритади.

Божхона ишлари бўйича мутахассис хизмати учун шартнома лизинг берувчи ва брокерлик компанияси ўртасида тузилади. У ўз ўрнида божхона хизматида импорт қилувчи номидан иштирок этиб, бизнинг манфаатларимизни кузлаган тарзда иш олиб боради. Божхонада юкни расмийлаштириш жараёни:

  1. Божхона декларациясини тўлдириш.
  2. Керакли розилик сертификатлари, рухсат учун хужжатларни тайёрлаш. Лизинг мулки транспорт воситаси бўлган тарзда экологик сертификатларни расмийлаштириш.
  3. Божхона хизмати томонидан талаб қилинган барча хужжатларни тайёрлаб топшириш.

10 кун мобайнида божхона хизмати декларацияни қабул қилиниши хақидаги хамма хужжатларни кўриб чиқишга хақлидир.

Божхона декларацияси ўз навбатида лизинг олувчига божхона хизмати омборидан лизинг объектини ўрнатиш учун белгилаган ерига олиб чиқиб кетиши хуқуқини беради.

Лизинг мулки божхона омборидан лизинг олувчи худудига юклаш учун қуйидаги хужжатлари бўлиши лозим:

  1. Лизинг берувчи томонидан лизинг олувчига берилган умумий ишонч хужжати.
  2. Юк божхона декларацияси (ЮБД), лизинг мулки транспорт воситаси бўлган тарзда - транспорт воситаси 10 иш куни ичида қатъиян давлат рақами олиши шарт ва ушбу учун транспорт воситага УБДД га йўналтирилган божхона рухсатномаси расмийлаштирилиши лозим.