Хорижий валютада тақдим қилинадиган лизинг хизмати

Молиялаштириш суммаси

$10,000 - $2,300,000 (бунда $600,000 дан ортиқ миқдордаги лизинг битимларини маъқуллаш ёки рад этиш бўйича узил-кесил қарор компания Директорларининг Кузатув Кенгаши томонидан қабул қилинади)

Мақбул лизинг объекти

Иқтисодиётнинг барча секторларидаги кичик корхоналар учун, ишлаб чиқариш мақсадларида ва ишбилармонлик фаолияти учун ускуналар, механизмлар ва транспорт воситаларининг барча турлари, “Салбий Рўйхат” бандида кўрсатилганлари бундан мустасно.

Молиялаштириш улуши

  • Сотиб олинаётган лизинг объекти умумий қийматининг 100 фоизи;

  • ёки сотиб олинаётган лизинг объекти умумий қийматининг 70 фоизи (Лизинг олувчи томонидан лизинг объекти умумий қийматининг 30 фоизи миқдорида улушли иштирок олинган ҳолатда)

Фоиз ставкаси

Ўртача йиллик 8% (қатъий белгиланган ставка/flat)

Лизинг даври

5 йилгача

Гаров таъминоти

Лойиҳа бўйича гаров таъминотининг миқдори молиялаштириш суммасининг камида 50% ни ташкил қилиши керак. Кўчмас мулк; ёки ускуна; ёки банк кафолати; ёки кафиллик; ёки (техника, транспорт воситалари) ёки лизинг объектини етказиб берувчи томонидан қайтариб сотиб олиш кафолати.

Тўловлар

ЎзРВБнинг тўлов кунидаги курси бўйича миллий валютада

Салбий рўйхат

Компания қуйидаги йўналишлар бўйича лизинг хизматларини тақдим этмайди:
  • Ишлатилган ускуналар;
  • Қайта тикланган (рекондицион) ускуналар;
  • Тамаки саноати, казино ва қимор ўйинлари билан боғлиқ фаолият ёки инфратузилма учун мўлжалланган ускуналар, ҳарбий мақсадлар учун ускуналар ва материаллар;
  • Ликёр-ароқ саноати учун мўлжалланган ускуналар;
  • Кўчмас мулк.


Комиссия ва тўловлар

Ишлаб чиқиш учун комисси:

Молиялаштириш суммасининг 1,5% миқдорида  (ҚҚСни ҳисобга олмаган ҳолда)

Лизинг хизматини кўрсатганлик учун комиссия:

Лизинг берувчи томонидан лизинг хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ амалда тўланган харажатлардан келиб чиқиб белгиланадиган комиссия тўлови.

 (шу жумладан, мазкур харажатлар бўйича ҚҚС билан)

Бўнак тўлови

Лизинг битими тузилганидан кейин лизинг олувчи томонидан тўланадиган 3 ойлик лизинг бўнак тўловлари

Оралиқ лизинг тўловлари

Лизинг объектини етказиб берувчи фойдасига амалга оширилган тўлов ёки аккредитив очган кундан бошлаб, лойиҳа бўйича ҳар белгиланган фоиз ставкаси бўйича кунлик ҳисобланадиган фоиз тўловлари.

Суғурта

Лизинг/гаров объектини суғурта қилиш – лизинг/гаров объектининг турига ва суғурта компаниясининг шартларига қараб белгиланади.