Решения, принятые высшим органом управления эмитента

                         


1.

   НАИМЕНОВАНИЕ ЭМИТЕНТА  

Полное:

Акционерное Общество «Uzbek Leasing International A.O.»

Сокращенное:

АО «Uzbek Leasing International A.O.»

Наименование биржевого тикера:*

 

2.

   КОНТАКТНЫЕ ДАННЫЕ  

Местонахождение:

Республика Узбекистан, г. Ташкент, 100027, Шайхантахурский район, ул. Укчи, дом 3

Почтовый адрес:

Республика Узбекистан, г. Ташкент, 100027, Шайхантахурский район, ул. Укчи, дом 3

Адрес электронной почты:*

info@uzbekleasing.uz

Официальный веб-сайт:*

uzbekleasing.uz

3.

    ИНФОРМАЦИЯ О СУЩЕСТВЕННОМ ФАКТЕ

Номер существенного факта:

06

Наименование существенного факта:

Решения, принятые высшим органом управления эмитента

Вид общего собрания:

Заседания Наблюдательного Совета

Дата проведения общего собрания:

29 сентября 2026 года

Дата составления протокола общего собрания:

29 сентября 2026 года

Место проведения общего собрания:

Республика Узбекистан, г. Ташкент, 100027, Шайхантахурский район, ул. Укчи, дом 3

Кворум общего собрания:

100%

N

Вопросы,

поставленные

на голосование

   

Итоги голосования

  

  

за

  

против

воздержались

%

 

количество

%

количество

%

количество

1.

Хорижий валютада ифодаланган дебют облигацияларини чиқариш бўйича андеррайтерни танлаш.

80

4

20

1

0

0

2.

Хорижий валютада ифодаланган конвертация қилинмайдиган облигацияларни чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиш, шу жумладан хорижий валютада ифодаланган облигациялар эмиссияси проспектини тасдиқлаш.

80

4

20

1

0

0

3.

Хорижий валютада ифодаланган облигациялар эмиссияси проспектини тасдиқлаш.

80

4

20

1

0

0

Полные формулировки решений, принятых общим собранием:  

1.

Маълумот учун қабул қилинди: Бош директор Кузатув кенгашига Жамият лизинг портфелини кенгайтириш ва молиялаштириш манбаларини диверсификация қилиш мақсадида умумий қиймати 10 000 000,00 (ўн миллион) АҚШ доллари миқдорида хорижий валютада ифодаланган дебют облигацияларини чиқаришга тайёргарлик кўрилаётгани ҳақида маълум қилди. Жамият раҳбарияти Кузатув кенгашига Жамиятнинг 2026 йил 3 августдаги таклифлар сўровига жавобан қуйидаги потенциал андеррайтерлардан олинган тижорат таклифларини тақдим этди: • ALKES («Alkes Research» МЧЖ); • KAP DEPO («Kapital-Depozit» МЧЖ) ва Freedom Finance («Freedom Finance» ХКЖ) — ко-андеррайтерлар сифатида биргаликда тақдим этилган таклиф. Муҳокамадан сўнг Кузатув кенгаши ALKESни андеррайтер сифатида танлаш ва режалаштирилаётган облигациялар чиқарилишини кейинги босқичда амалга ошириш учун ALKES таклифидан асос сифатида фойдаланиш тўғрисида қарор қабул қилди, бунда битим бўйича ҳужжатларни якуний тайёрлаш ва қўлланиладиган тартибдаги барча регулятор талабларига риоя этиш шарти инобатга олинди. Муҳокамадан сўнг Мажлис раиси масалани овозга қўйди ва овоз бериш қуйидагича амалга оширилди: Н.И. Тогаев (ЎУИК) – ёқлаб Н.Д. Хусанов (ДАБА) – қарши Ф.Ф. Шамсиев (ДАБА) – ёқлаб Alicia Mohd Sabri (Maybank) – ёқлаб К.А. Солихов (ЎУИК) – ёқлаб Қарор қабул қилинди Кузатув кенгаши қуйидаги қарорларни қабул қилди: (1) Хорижий валютада ифодаланган дебют облигацияларини ташкил этиш ва жойлаштириш бўйича ALKES («Alkes Research» МЧЖ) ҳамда KAP DEPO («Kapital-Depozit» МЧЖ) ва Freedom Finance («Freedom Finance» ХКЖ) томонидан биргаликда тақдим этилган тижорат таклифлари маълумот учун қабул қилинсин. (2) Хорижий валютада ифодаланган режалаштирилаётган дебют облигацияларини чиқариш бўйича ALKES («Alkes Research» МЧЖ) андеррайтер сифатида танлансин. (3) Жамият Бош директорига ALKES («Alkes Research» МЧЖ) билан музокаралар олиб бориш, якуний шартларни келишиш ва тегишли шартномани, шунингдек, режалаштирилаётган облигациялар чиқарилишини ташкил этиш ва жойлаштириш учун зарур бўлган бошқа ҳужжатларни Кузатув кенгаши томонидан тасдиқланган якуний шартлар ҳамда қўлланиладиган регулятор талабларини инобатга олган ҳолда имзолаш ваколати берилсин.

2.

Маълумот учун қабул қилинди: Кузатув кенгаши Жамият акциядорларининг 2026 йил 10 сентябрдаги 100-сонли навбатдан ташқари умумий йиғилиши қарорига мувофиқ, хорижий валютада ифодаланган облигацияларни чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиш ваколати Кузатув кенгашига берилганлигини қайд этди. Бош директор хорижий валютада ифодаланган дебют облигацияларини чиқаришнинг таклиф этилаётган шартларини, шунингдек, танланган андеррайтер таклифи ва қўлланиладиган талаблар асосида тайёрланган хорижий валютада ифодаланган облигациялар эмиссияси проспекти лойиҳасини кўриб чиқиш учун тақдим этди. Кузатув кенгаши облигациялар чиқарилишининг таклиф этилаётган тузилмаси ва асосий шартларини кўриб чиқди ҳамда режалаштирилаётган облигациялар чиқарилиши хорижий валютада ифодаланган облигациялар шаклида амалга оширилишини тасдиқлади. Чиқарилишнинг асосий таклиф этилаётган параметрлари қуйидагилардан иборат: • чиқарилиш ҳажми — 10 000 000 АҚШ доллари; • битта облигациянинг номинал қиймати — 50 000 АҚШ доллари; • фоиз ставкаси — йиллик 9%; • муомала муддати — 1 080 кун; • купон тўловларининг даврийлиги — ҳар 180 кунда бир марта, жами олтита купон даври; • обуна тури — очиқ обуна; • мақсадли инвесторлар — қўлланиладиган талабларни инобатга олган ҳолда институционал инвесторлар / HNWI; • жойлаштиришни режалаштирилаётган бошлаш муддати — 2026 йил IV чораги; • тўлов агенти — Марказий депозитарий; • маблағлардан фойдаланиш мақсади — Жамиятнинг лизинг портфелини кенгайтириш. Эмитентнинг лизинг портфелини кенгайтиришни молиялаштириш мақсадида, «Uzbek Leasing International A.O.» АЖнинг номинал қиймати 50 000 (эллик минг) АҚШ доллари бўлган жами 10 000 000 (ўн миллион) АҚШ долларлик 200 (икки юз) дона миқдордаги, ҳужжатсиз шаклдаги, чет эл валютасида ифодаланган облигациялари чиқарилсин. Ушбу чиқарилишдаги облигациялар жойлаштирилишининг усули: Облигацияларни жойлаштириш уюшган биржа савдоларида очиқ обуна йўли билан амалга оширилади. Ушбу чиқарилишдаги облигациялар жойлаштирилишининг муддати: Ушбу чиқарилишдаги облигациялар ушбу облигациялар чиқарилиши давлат рўйхатидан ўтказилган санадан бошлаб 365 (уч юз олтмиш беш) кун давомида жойлаштирилади. Ушбу чиқарилишдаги облигациялар савдолар ташкилотчисининг биржа котировкалаш варағига (листингга) киритилган кун, лекин ушбу чиқарилишдаги облигацияларнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги хабар эълон қилинган санадан бошлаб 15 (ўн бешинчи) календарь кундан олдин эмас облигацияларни жойлаштиришнинг бошланиш санаси ҳисобланади. Облигацияларни биржа котировкалаш варағига киритиш тўғрисидаги маълумотлар белгиланган тартибда Корпоратив ахборот ягона порталида (www.openinfo.uz), Эмитентнинг расмий веб-сайтида (www.uzbekleasing.uz) ва «ТОШКЕНТ» РФБ АЖнинг расмий веб-сайтида (www.uzse.uz) эълон қилинади. Ушбу чиқарилишнинг охирги облигацияси жойлаштирилган сана, лекин облигациялар чиқарилиши давлат рўйхатидан ўтказилган санадан бошлаб 365 (уч юз олтмиш беш) кундан кечиктирмай, ушбу чиқарилиш облигацияларини жойлаштиришнинг тугаш санаси ҳисобланади. Ушбу чиқарилишдаги облигациялар жойлаштирилишининг муддати: Ушбу чиқарилишдаги облигациялар ушбу облигациялар чиқарилиши давлат рўйхатидан ўтказилган санадан бошлаб 365 (уч юз олтмиш беш) кун давомида жойлаштирилади. Ушбу чиқарилишдаги облигациялар савдолар ташкилотчисининг биржа котировкалаш варағига (листингга) киритилган кун, лекин ушбу чиқарилишдаги облигацияларнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги хабар эълон қилинган санадан бошлаб 15 (ўн бешинчи) календарь кундан олдин эмас облигацияларни жойлаштиришнинг бошланиш санаси ҳисобланади. Облигацияларни биржа котировкалаш варағига киритиш тўғрисидаги маълумотлар белгиланган тартибда Корпоратив ахборот ягона порталида (www.openinfo.uz), Эмитентнинг расмий веб-сайтида (www.uzbekleasing.uz) ва «ТОШКЕНТ» РФБ АЖнинг расмий веб-сайтида (www.uzse.uz) эълон қилинади. Ушбу чиқарилишнинг охирги облигацияси жойлаштирилган сана, лекин облигациялар чиқарилиши давлат рўйхатидан ўтказилган санадан бошлаб 365 (уч юз олтмиш беш) кундан кечиктирмай, ушбу чиқарилиш облигацияларини жойлаштиришнинг тугаш санаси ҳисобланади. Ушбу чиқарилишдаги облигациялар жойлаштирилишининг тартиби: Ушбу чиқарилишдаги облигациялар қимматли қоғозларнинг уюшган бозорида қимматли қоғозлар савдоси ташкилотчиси орқали савдо қоидалари асосида ва Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда битимлар тузиш йўли билан жойлаштирилади. Облигацияларни мазкур жойлаштириш Эмитент томонидан Эмитентга облигацияларни жойлаштириш бўйича хизматлар, шу жумладан андеррайтинг хизматларини кўрсатувчи инвестиция воситачиси (Андеррайтер) «ALKES RESEARCH» МЧЖни жалб қилган ҳолда амалга оширилади. Облигациялар бўйича мукофотни аниқлаш тартиби: Бир дона облигация бўйича фоиз даромади қуйидаги формула бўйича ҳисобланади: D=N*F*180/365, бу ерда: D – фоиз даромади (АҚШ долларида); N – облигацияларнинг номинал қиймати; F – облигациялар бўйича фоиз ставкаси. Фоиз ставкаси: 9,0% (тўққиз фоиз). Облигациялар бўйича фоизли даромад муомала даврининг ҳар бир 180 (бир юз саксон) кунлик интервали (оралиқ давр) учун ҳисобланади ва тўланади. Биринчи оралиқ даврнинг бошланиш санаси облигациялар муомаласининг бошланиш санасига мос келади, кейинги оралиқ даврларнинг бошланиш саналари эса тегишинча облигациялар муомаласининг 181, 361, 541, 721 ва 901-кунларига мос келади. Ушбу чиқарилишдаги облигациялар бўйича фоизли даромад облигациялар муомала даврининг 180, 360, 540, 720, 900 ва 1080-куни якунида Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси томонидан қайд этилган облигация эгаларининг реестри асосида тўланади. Ушбу чиқарилишдаги облигациялар баҳоси (баҳолари) ёки жойлаштириш баҳосини белгилаш тартиби: Облигацияларни жойлаштириш унинг номинал қиймати ва облигациялар бўйича тўпланган фоиз даромади (ТФД) йиғиндисига тенг қийматда амалга оширилади ва қуйидаги формула бўйича ҳисобланади: P=N+ТФД, бунда: P – облигацияларни жойлаштириш қиймати; N – облигацияларнинг номинал қиймати; ТФД – тўпланган фоиз даромади. Тўпланган фоиз даромади (ТФД) қуйидаги формула бўйича ҳисобланади: ТФД=N*F*((Т-Тj)/365), бунда: ТФД – тўпланган фоиз даромади; N – облигацияларнинг номинал қиймати; F – облигациялар бўйича фоиз ставкаси; Т – облигациялар олди-сотди битими тузилган сана; Тj – оралиқ даврнинг бошланиш санаси. Облигацияларни тўлаш шартлари ва тартиби: Облигацияларни жойлаштиришда тўлов Капитал бозори соҳасида «Тартибга солиш қумдони» махсус ҳуқуқий режими доирасида чет эл валютасида ифодаланган облигацияларни чиқариш, жойлаштириш, уларнинг муомалада бўлиши ва сўндирилиши тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 3826, 2026 йил 29 апрель) мувофиқ фонд биржасининг савдо майдончасида унинг қоидаларига биноан АҚШ долларида нақд пулсиз шаклда амалга оширилади. Ушбу чиқарилишдаги облигациялар учун тўловни пул бўлмаган маблағлар билан амалга ошириш назарда тутилмаган. Облигацияларни уюшмаган бозорда жойлаштириш кўзда тутилмаган. Ушбу облигациялар чиқарилиши амалга ошмаган деб топилган тақдирда эмитент томонидан облигациялар тўлови сифатида олинган воситаларни қайтариш тартиби: Агар белгиланган муддатда ушбу чиқарилишдаги облигациялар умумий ҳажмининг 50% (эллик фоиз)дан ками жойлаштирилган бўлса, ушбу облигациялар чиқарилиши амалга ошмаган ҳисобланади. Ушбу чиқарилиш амалга ошмаган деб топилган ёки суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилган тақдирда, Эмитент амалдаги қонунчиликда белгиланган тартибда бу ҳақда расмий хабарномани эълон қилади ҳамда Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсидан чиқарилиш амалга ошмаган деб топилган ёки суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилган сана ҳолатига облигация эгаларининг реестрини сўрайди. Ушбу чиқарилиш амалга ошмаган деб топилганлиги ёки суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилганлиги тўғрисидаги ахборот эълон қилинган пайтдан бошлаб Эмитент ушбу Рисолага мувофиқ ушбу чиқарилишдаги облигациялар бўйича даромадни ҳисоблашни тўхтатади. Эмитент барча облигация эгаларига сотиб олинган облигацияларнинг номинал қийматини ва чиқарилиш амалга ошмаган деб топилган ёки суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилган санагача бўлган давр учун ҳисобланган фоизларни, чиқарилиш амалга ошмаган деб топилган ёки суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилган санадан бошлаб 10 (ўн) календарь кун ичида, қонунчиликда белгиланган тартибда қайтариш мажбуриятини ўз зиммасига олади. Қимматли қоғозлар чиқарилишининг амалга ошмаган деб топилганлиги ёки суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилганлиги тўғрисидаги ахборот белгиланган тартибда Корпоратив ахборот ягона порталида (www.openinfo.uz), Эмитентнинг расмий веб-сайтида (www.uzbekleasing.uz) ва «ТОШКЕНТ» РФБ АЖнинг расмий веб-сайтида (www.uzse.uz) жойлаштирилади. Битта облигациянинг номинал қиймати: 50 000 (эллик минг) АҚШ доллари. Облигацияларнинг муомала муддати: Облигацияларнинг муомала даври бошланиш санасидан бошлаб 1080 (бир минг саксон) кун. Кузатув кенгаши, шунингдек, Эмиссия проспектида назарда тутилган молиявий ва бошқа мажбурий ковенантларни, ахборотни ошкор қилишга, облигацияларни рўйхатдан ўтказиш, жойлаштириш ва муомалага киритишга, улар бўйича даромадни тўлаш ҳамда облигацияларни сўндиришга қўйиладиган талабларни кўриб чиқди. Мазкур муҳокамадан сўнг Мажлис раиси масалани овозга қўйди ва овоз бериш қуйидагича амалга оширилди: Н.И. Тогаев (ЎУИК) – ёқлаб Н.Д. Хусанов (ДАБА) – қарши Ф.Ф. Шамсиев (ДАБА) – ёқлаб Alicia Mohd Sabri (Maybank) – ёқлаб К.А. Солихов (ЎУИК) – ёқлаб Қарор қабул қилинди. Кузатув кенгаши қуйидаги қарорларни қабул қилди: (1) Жамият томонидан умумий қиймати 10 000 000 АҚШ доллари бўлган хорижий валютада ифодаланган облигацияларни мазкур Баённома ва Облигацияларни чиқариш тўғрисидаги қарорда белгиланган асосий шартлар асосида чиқариш тўғрисида қарор қабул қилинсин. (2) Облигациялар чиқарилишининг қуйидаги асосий параметрлари тасдиқлансин: • чиқарилиш ҳажми — 10 000 000 АҚШ доллари; • битта облигациянинг номинал қиймати — 50 000 АҚШ доллари; • фоиз ставкаси — йиллик 9%; • муомала муддати — 1 080 кун; • купон тўловларининг даврийлиги — ҳар 180 кунда бир марта (жами олтита купон даври); • обуна тури — очиқ обуна; • мақсадли инвесторлар — институционал инвесторлар / HNWI; • жойлаштиришни режалаштирилаётган бошлаш муддати — 2026 йил IV чораги; • тўлов агенти — Марказий депозитарий; • маблағлардан фойдаланиш мақсади — Жамиятнинг лизинг портфелини кенгайтириш.

3.

Маълумот учун қабул қилинди: Жамият раҳбарияти Кузатув кенгашига хорижий валютада ифодаланган облигациялар эмиссияси проспектининг якуний лойиҳасини тақдим этди. Кузатув кенгаши мазкур ҳужжатни кўриб чиқди ва у мазкур Баённоманинг 2-масаласи бўйича тасдиқланган облигациялар чиқарилишининг асосий шартларини акс эттиришини тасдиқлади. Бош директор Кузатув кенгашига хорижий валютада ифодаланган облигациялар эмиссияси проспектини мажлисда тақдим этилган таҳрирда тасдиқлашни, шунингдек, Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги ва бошқа ваколатли органларнинг талабларига мувофиқ техник ва муҳим бўлмаган ўзгартишларни киритиш имкониятини назарда тутишни сўраб мурожаат қилди. Мазкур муҳокамадан сўнг Мажлис раиси масалани овозга қўйди ва овоз бериш қуйидагича амалга оширилди: Н.И. Тогаев (ЎУИК) – ёқлаб Н.Д. Хусанов (ДАБА) – қарши Ф.Ф. Шамсиев (ДАБА) – ёқлаб Alicia Mohd Sabri (Maybank) – ёқлаб К.А. Солихов (ЎУИК) – ёқлаб Қарор қабул қилинди. Кузатув кенгаши қуйидаги қарорларни қабул қилди: (1) Мажлисда тақдим этилган таҳрирдаги хорижий валютада ифодаланган облигациялар эмиссияси проспекти тасдиқлансин. (2) Жамият Бош директорига хорижий валютада ифодаланган облигациялар эмиссияси проспектини ва бошқа зарур ҳужжатларни Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигига ҳамда бошқа ваколатли органларга тақдим этиш, шунингдек, облигацияларни давлат рўйхатидан ўтказиш, савдога қўйиш, жойлаштириш, муомалага киритиш, улар бўйича даромадларни тўлаш ва сўндириш учун зарур бўлган барча ҳаракатларни амалга ошириш ваколати берилсин. (3) Жамият Бош директорига облигациялар чиқарилиши билан боғлиқ зарур бўлган барча шартномалар, аризалар, хабарномалар, декларациялар ва бошқа ҳужжатларни, шу жумладан ALKES, Марказий депозитарий, тўлов агенти ҳамда тегишли савдо инфратузилмаси билан тузиладиган ҳужжатларни Жамият номидан имзолаш ваколати берилсин. (4) Жамият Бош директорига хорижий валютада ифодаланган облигациялар эмиссияси проспектига ваколатли органларнинг талабига кўра техник ва муҳим бўлмаган ўзгартишларни киритиш ваколати берилсин, бунда мазкур ўзгартишлар Кузатув кенгаши томонидан тасдиқланган облигациялар чиқарилишининг асосий шартларини ўзгартирмаслиги лозим. (5) Жамият котибига мазкур Баённома ва қабул қилинган қарорларни Жамият баённомалар китобига тегишли тартибда расмийлаштириш ва сақлашни, шунингдек, қонунчиликка мувофиқ зарур корпоратив ахборотларни ошкор қилишни ташкил этиш вазифаси юклатилсин.

Начисленные и выплаченные вознаграждения и (или) компенсации в пользу членов исполнительного органа, наблюдательного совета и ревизионной комиссии эмитента:***

N

Ф.И.О.

   

Наименование органа эмитента, членом которого является лицо

  

Вид выплаты (вознаграждения и (или) компенсация)

Начисленная сумма (сум)

Период, за который начислены средства

Документ,

в котором предусмотрена выплата

Избрание членов наблюдательного совета:*

Информация о кандидатах

Количество

голосов

N

Ф.И.О.

   

Место работы,

должность

  

Принадлежащие

акции

  

место

  

должность

тип

количество

Текст вносимых изменений и (или) дополнений в устав**


                  

            


Мустафаев З.Б.

Ф.И.О. руководителя исполнительного органа:

   

 

Ким О.И..
‎Ф.И.О. главного бухгалтера:

    

 

Изатуллаев Ш.У.
‎Ф.И.О. уполномоченного лица, разместившего информацию на веб-сайте:    


     

*) Указывается при наличии.

**) Прикрепляется текст вносимых изменений и (или) дополнений, в случае если общим собранием акционеров принято решение о внесении изменений и (или) дополнений в устав, касающихся изменения прав акционеров - владельцев привилегированных акций, передачи полномочий наблюдательному совету по решению вопросов о внесении изменений и дополнений в устав акционерного общества, связанных с увеличением уставного капитала общества, о внесении положений об объявленных акциях или их изменении и дополнении, об установлении ограничения количества акций, принадлежащих одному акционеру, и их суммарной номинальной стоимости, а также максимального числа голосов, предоставляемых одному акционеру.

***) Указывается, в случае начисления вознаграждений, компенсаций и (или) других выплат в пользу членов исполнительного органа, наблюдательного совета и ревизионной комиссии акционерного общества.

 

Моментом наступления существенного факта считается дата составления протокола высшего органа управления эмитента.