«Uzbek Leasing International A.O.» Беларусь ҳукумат делегацияси вакиллари билан музокараларда иштирок этди

2021 йил 3 мартдан 5 мартгача бўлган даврда Беларусь Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Александр Субботин бошчилигидаги Беларусь делегацияси ташриф буюрди. Делегация Тошкентга Беларусь Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасидаги икки томонлама ҳамкорлик бўйича Қўшма Ҳукуматлараро комиссиянинг 8-йиғилишида иштирок этиш учун келди.

Ушбу тадбир доирасида 2021 йил 5 март куни Ўзбекистон Лизинг Ассоциацияси “MAZ-TASHKENT” МЧЖ ЧЭК билан биргаликда Ўзбекистон лизинг компаниялари ва Беларусь молия институтлари вакиллари ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш бўйича музокаралар ташкил этди ва ўтказди. Музокараларда “Беларусь Республикаси Тараққиёт банки” ОАЖ, “БЕЛЭКСИМГАРАНТ” Беларусь экспорт-импорт суғурта компанияси, “Минск автомобиль заводи” ОАЖ - "БEЛАВТОМАЗ" холдинги ва “Adamant Motors” МЧЖ бошқарув компанияси вакиллари сўзга чиқдилар.

Тадбирда "Беларусь Республикаси Тараққиёт Банки" ОАЖ ва Ўзбекистоннинг лизинг компаниялари ўртасида Беларусь Республикасида ишлаб чиқарилган ва Ўзбекистон Республикасига экспорт қилинадиган маҳсулотлари лизингини “БЕЛЭКСИМГАРАНТ” суғурта қопламаси асосида молиялаштириш соҳасида ҳамкорлик имкониятлари муҳокама қилинди. Таъкидлаш жоизки, “Беларусь Республикаси Тараққиёт банки” томонидан "Капиталбанк" АТБ, "Асакабанк" АЖ ва "Ўзбекистон саноат қурилиш банки" каби маҳаллий тижорат банклари билан Беларусь техникаси ва ускуналарини молиялаштиришда лизинг компаниялари фойдаланишлари мумкин бўлган кредит линияларини очилган.