«Uzbek Leasing International A.O.» видео конференцияда иштирок этди

2021 йил 8 апрелда "Uzbek Leasing International A.O." компанияси Малайзия ташқи савдони ривожлантириш корпорацияси (MATRADE) ва Малайзиянинг Исломий молия халқаро таълими маркази (INCEIF), Халқаро шаръий Ислом молия тадқиқотлари академияси (ISRA) ва Малайзия Ислом банки ва молия институти (IBFIM) каби ислом молия институтлари билан видеоконференцияда иштирок этди. Дунё миқёсида исломий молия ва исломий маҳсулотларга бўлган талаб ва қизиқишнинг тобора ўсиб боришини ҳисобга олган ҳолда, ушбу ташкилотлар Ўзбекистон лизинг бозори иштирокчиларига қуйидаги йўналишларда хизмат кўрсатишга тайёр:

  • Янги Исломий молиявий маҳсулотлар ва хизматлар Фатво (Fatwa) бўйича маслаҳатлашиш ва ишлаб чиқиш;

  • Ходимлар учун исломий молия бўйича тренинг ва сертификатлаш.

Айни пайтда "Uzbek Leasing International A.O." ўз мижозларига "Ижара" (молиявий лизинг) хизматини таклиф этади, шунингдек, исломий молиялаштиришнинг бошқа молиявий воситаларини жорий этиш устида ишламоқда.