«BIG-PHARM»МЧЖ: «Uzbek Leasing International A.O.» билан муваффақиятли амалга оширилган 3 (уч)та лойиҳа

«BIG-PHARM» МЧЖ2012 йил февраль ойида ташкил қилинган. Компаниянинг асосий фаолияти  - аҳолига тиббий хизматларни тақдим этиш. «BIG-PHARM» МЧЖ клиникаси Тошкент шаҳрида жойлашган.«BIG-PHARMMEDICAL» – бу диагностика хизматларининг кенг мажмуини тақдим этишга мўлжалланган тиббий марказ. Марказ тиббий ускуналарни ишлаб чиқарувчи етакчи жаҳон компанияларининг замонавий лаборатория анализаторлари парки билан жиҳозланган.Маълумки, сифатли лаборатория диагностикаси – бу диагнозни ўз вақтида ва аниқ қўйиш асоси бўлиб, одам учун ўз соғлиғини кузатиш ва даволаш жараёнини назорат қилиш имкониятидир. Клиника бугунги кунда аҳолига қуйидаги тиббий-диагностика хизматларини кўрсатади: магнит-резонансли томография (МРТ) – бош мия, бўйин, умуртқанинг кўкрак ва бел-думғаза бўлимлари, кичик тос органлари, бўғимларни тадқиқ қилиш; жигар фиброскани – жигар фибрози ва циррозининг ноинвазив йўл билан диагностикаси; клиник-биокимёвий лаборатория тадқиқотлари (қон, сийдик таҳлиллари ва бошқалар); ультратовуш диагностикаси (УТД) – барча ички паренхиматоз аъзоларнинг, шу жумладан юрак, томирлар, безларнинг ультратовуш тадқиқоти; нейрофизиологик тадқиқотлар – электронейромиография (ЭНМГ), электромиография (ЭМГ), эхо энцефалография (ЭхоЭГ), электроэнцефалография (ЭЭГ), электроретинография (ЭРГ)ва бошқалар.

Клиникада ўрнатилган юқори технологик диагностика ускуналарининг асосий қисми «Uzbek Leasing International A.O.» АЖ ҚК орқали лизинг базасида харид қилинган. 2013 йилдан бошлаб бугунги кунгача «Uzbek Leasing International A.O.» компанияси томонидан «BIG-PHARM» МЧЖнинг 3 (уч)та лизинг лойиҳасини эркин айирбошланадиган валютада ва “сўм” миллий валютасида молиялаштирди. Хусусан, «BIG-PHARM» АЖ ҚК  «BIG-PHARM» МЧЖ қуйидаги тиббий ускуналарни лизингга берди: - «Нейрософт» компаниясининг (Россия Федерацияси) Digital EEG systems Neuron-Spectrum-2 нейрофизиологик ускуналар тўплами; «Echosens» компаниясининг (Франция) тўпламида турли датчикларга эга «FibroScan 502» аппарати; «GE Healthcare (Tianjin) Company Limited» компаниясининг (ХХР) МРТ «GE Signa Creator 1,5 тесла». Тиббий ускуналарнинг етказиб берувчилари – «Нейрософт» (Россия Федерацияси), «Delrus» ОАЖ (Россия Федерацияси) ва “Diatech SA” (Швейцария).

Хусусий секторни ривожлантириш ислом корпорацияси (ХСРИК) ва “Ўзбекистон-Ўмон Инвестиция Компанияси” МЧЖнинг Молиявий линияси маблағлари умумий қиймати 943 минг АҚШ долларидан ошувчи иккита охирги лизинг лойиҳасининг молиялаштириш манбаи ҳисобланади. Лизинг шартларида харид қилинган тиббий ускуналар нафақат аҳолига тиббий хизматлар кўрсатиш жараёнининг самарали иш унумдорлигини таъминлайди, балки беморларда илк босқичда турли касалликларни тезкор аниқлаш ва ривожланишининг олдини олиш имконини беради.

«Uzbek Leasing International A.О.» АЖ ҚК томонидан молиялаштирилган лойиҳалар туфайли лизинг базасида замонавий диагностика ускуналарини харид қилиш «BIG-PHARM» МЧЖга қуйидаги қадамни амалга ошириш имконини берди – компания 2019 йилда янги замонавий жиҳозланган   «Osiyo Tibbiyot Markazi» клиникасини очди. Бугунги кунда ушбу марказда 22 киши ишлайди. Клиника беморларнинг кенг диагностика тадқиқотларини ўтказади, у кунига 180 дан ортиқ беморга тиббий-диагностика хизматларини кўрсатиши мумкин.