ХСРИК ва “Uzbek Leasing International A.O.” АЖ ҚК ўртасида  қиймати 15 миллион АҚШ доллари бўлган Мурабаха келишувининг имзоланиши.

«DeLaval» ва "Uzbek Leasing International A.O." компанияларидан сут ишлаб чиқариш чорвачилиги учун комплекс ечимлар.

“Uzbek Leasing International A.O.“ АЖ ҚК "DeLaval" етказиб берувчи компаниясидан чорвачилик учун ускуналарни қуйидаги шартларда молиялаштиради:

  • Лойиҳани молиялаштириш суммаси – миллий валютада 2 300 000 АҚШ долларигача/миллий валютадаги эквивалентда (миллий валютада – 25 миллиард сўмгача);

  • Лизинг муддати - 5 йилгача;

  • Лизинг олувчининг улушли иштироки - шартнома қийматининг 30 фоизидан бошланади;

  • Гаров таъминоти - молиялаштириш суммасининг камида 50% (мижознинг улушли иштироки бўлмаганида).

Лизинг олувчилар мамлакат иқтисодиётининг турли тармоқларидаги хусусий сектор корхоналари бўлиши мумкин.

Маълумот учун: “DeLaval” сут чорвачилиги учун асбоб-ускуналар ва илғор технологияларни ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш ва жорий этиш бўйича дунёга машҳур етакчи компания ҳисобланади.

Бугунги кунда “DeLaval” ечимлари дунёнинг 100 дан ортиқ мамлакатларида миллионлаб сут берувчи ҳайвонларни соғиш, озиқлантириш ва парвариш қилиш учун ишлатилади; ҳар куни эса “DeLaval” ускуналари 10 мингдан ортиқ сут фермаларида муваффақиятли ишлайди.

Компания соғиш ва совутиш ускуналари, подани бошқариш тизимлари ва сут ишлаб чиқариш жараёнларини автоматлаштириш, озиқлантириш ускуналари ва гўнгни тозалаш тизимлари, гигиена ва ҳайвонларни парвариш қилиш воситаларини ишлаб чиқади ва ишлаб чиқаради. Компаниянинг саноатдаги 140 йиллик тажрибасига таянган ҳолда, “DeLaval” компаниясининг бизнес ҳамкорлари чорвачиликдан даромад олиш ва сифатли маҳсулот олиш учун мақбул ечимларга эга бўлишади.

“DeLaval” компанияси Марказий Осиёда ўз ваколатхонасига эга - “DeLaval” МЧШ, бош офиси Қозоғистон Республикасининг Олмаота шаҳрида жойлашган. “DeLaval” МЧШ Марказий Осиё мамлакатларида (Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон) 14 йилдан бери, яъни 2008 йилдан бери фаолият юритиб келмоқда.

Лойиҳаларингизни муваффақиятли амалга ошириш учун биз билан ҳозироқ боғланинг!

Ускуналар ҳақида маълумот олиш учун (+99890) 168-52-82 рақамларига (Андрей Симонов) қўнғироқ қилинг ёки Andrey.Simonov@delaval.com электрон почта манзилига ёзинг.

Лизинг масалалари бўйича маълумотларни офисимиз орқали (+99878) 120-02-02 рақамларига қўнғироқ қилиб ёки Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, Амир Темур шоҳ кўчаси, 88А, “SIMURG”бизнес маркази манзили бўйича олишингиз мумкин. Мўлжал: “Radisson Blu “ меҳмонхонаси.