ХСРИК ва “Uzbek Leasing International A.O.” АЖ ҚК ўртасида  қиймати 15 миллион АҚШ доллари бўлган Мурабаха келишувининг имзоланиши.

«Uzbek Leasing International A.O.» АЖ қўшма корхонаси "AIS TECHNO GROUP" МЧЖ етказиб берувчисидан қуйидаги шартларда ALTUNTOP (Туркия)новвойлик ускуналарини молиялаштиради:

  • Лойиҳани молиялаштириш суммаси – 2 300 000 АҚШ долларигача / миллий валютадаги эквивалентда(миллий валютада – 25 млрд. сўмгача);
  • Лизинг муддати – 5 йилгача;
  • Лизинг олувчининг улушли иштироки – шартнома қийматининг 30% дан бошланади;
  • Гаров кафолати – молиялаштириш суммасининг камида 50% дан бошланади (мижознинг улушли иштироки бўлмаганида).

Мамлакат иқтисодиётининг турли тармоқларида фаолият кўрсатувчи хусусий сектор корхоналари лизинг олувчилар бўлиши мумкин.

Маълумот учун: "AIS TECHNO GROUP" МЧЖ 2011 йилда ташкил қилинган бўлиб, Туркиянинг новвойлик ускуналари (ALTUNTOP, TEK-SAN), қандолатчилик ускуналари (ROLLMATIC, DELL'ORO), компрессорлар (DALGAKIRAN), генераторлар (GENPOWER)ва ҳоказо техникаларни ишлаб чиқарувчи етакчи заводларининг Ўзбекистон Республикасидаги расмий сервис вакили ҳисобланади.

Компаниянинг қуйидагиларни амалга оширишга ваколати бор: ускуналарни малакали танлаш, ишга тушириш ишлари, ишлаб чиқарувчи заводларнинг кафолатли мажбуриятларини қўллаб-қувватлаш, ускуналарга кафолатли ва кафолатдан кейинги сервис хизматини кўрсатиш, сарф материаллари ва эҳтиёт қисмлар билан таъминлаш, Буюртмачининг хизмат кўрсатувчи ходимларини ўқитиш ҳамда юқоридаги заводларнинг маҳсулотларини ассортиментла ва ишлаб чиқарувчи заводларнинг нархлари бўйича Ўзбекистон Республикаси ҳудудида илгари суриш.

Шунингдек сизларга айни пайтда ALTUNTOP брендининг новвойлик ускуналарига акция амал қилишини маълум қилишдан мамнунмиз! Ускуналарни манфаатли нархларда ЛИЗИНГГА харид қилишга шошилинг!

Ускунани харид қилиш масалалари бўйича маълумотларни +998 90 968 76 88 рақамига қўнғироқ қилиб ёки Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Содиқ Азимов кўчаси, 79 манзили бўйича мурожаат қилган ҳолда олишингиз мумкин.

https://ais.uz/

Лизинг масалалари бўйича маълумотларни офисимизга (+99878) 120-02-02 рақами орқали қўнғироқ қилиб ёки Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Амир Темур шоҳ кўчаси, 88А, «SIMURG» Бизнес маркази (Мўлжал: «Radisson Blu» меҳмонхонаси) манзилига мурожаат қилган ҳолда олишингиз мумкин.