ХСРИК ва “Uzbek Leasing International A.O.” АЖ ҚК ўртасида  қиймати 15 миллион АҚШ доллари бўлган Мурабаха келишувининг имзоланиши.

«Uzbek Leasing International A.O.» АЖ ҚК акциядорларининг 90-навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказиш ҳақида хабарнома

Кузатув кенгаши 2022 йил 08 август соат 14:00 да Ўзбекистон Республикаси, 100084, Тошкент ш., Юнусобод тумани, Амир Темур кўчаси, 88а манзили бўйича ўтказиладиган «Uzbek Leasing International A.O.» АЖ ҚК («Жамият») (манзил: Ўзбекистон Республикаси, 100084, Тошкент ш., Юнусобод тумани, Амир Темур кўчаси, 88а; e-mail: info@uzbekleasing.uz) акциядорларининг 90-навбатдан ташқари умумий йиғилиши ҳақида маълум қилади. Акциядорларни рўйхатга олиш 2022 йил 08 август куни соат 13:30 да бошланади.

Йиғилиш кун тартиби:

1. Жамият ҳисоб комиссиясининг таркибини тасдиқлаш.

2. Жамият акциядорларининг 90-навбатдан ташқари умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш.

3. Жамиятнинг эълон қилинган акцияларининг чегаравий сонини тасдиқлаш тўғрисида.

4. Жамият Уставини янги таҳрирда тасдиқлаш тўғрисида.

Акциядорларнинг 90-навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилиши ҳақида хабардор қилиш учун Жамият акциядорларининг реестрини шакллантириш санаси: 2022 йил 16 июль.

Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишида қатнашиш учун Жамият акциядорларининг реестри шакллантириладиган сана: 2022 йил 02 август.

Акциядорларнинг вакиллари паспорт ва тегишли тарзда расмийлаштирилган ишончномага эга бўлишлари лозим.

Акциядорлар акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишида кўриб чиқиладиган материаллар билан акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказиладиган санагача ушбу манзилда танишишлари мумкин: Ўзбекистон Республикаси, 100084, Тошкент ш., Юнусобод тумани, Амир Темур кўчаси, 88а.