ХСРИК ва “Uzbek Leasing International A.O.” АЖ ҚК ўртасида  қиймати 15 миллион АҚШ доллари бўлган Мурабаха келишувининг имзоланиши.

Бизнинг муваффақиятли молиялаштирилган лойиҳамиз

«TEXTIME» МЧЖга Португалиядан лизинг асосида тўқимачилик буюмлари учун босиш машинаси етказиб берилди.

«TEXTIME» МЧЖ (Тошкент шаҳри) бизнинг яна бир муваффақиятли молиялаштирилган лойиҳамиз ҳисобланади.

«Uzbek Leasing International A.O.» АЖ қўшма корхонаси «TEXTIME» МЧЖга лизинг асосида SROQUE ROQ OVAL PRO P40C18 XL автомат босиш машинасини тақдим этди.

Ускуна ишлаб чиқарувчиси ва етказиб берувчиси – «S ROQUE – MAQUINAS E TECNOLOGIA LASER S.A.» компанияси (Португалия).

Лойиҳа Европа Тикланиш ва Тараққиёт Банки (ЕТТБ) томонидан жалб қилинган маблағлар ҳисобидан амалга оширилди.

«TEXTIME» МЧЖ – бичилган трикотаждан тикувчилик-трикотаж буюмларини ишлаб чиқарувчи Ўзбекистондаги етакчи корхоналардан бири. Компания 2009 йил май ойида ташкил қилинган бўлиб, у Тошкент шаҳрида жойлашган. Корхонада 100 дан ортиқ киши, шу жумладан 85 нафар аёл ишлайди, бу штатнинг 80% дан ортиғини ташкил қилади. «TEXTIME» МЧЖ маҳсулотининг ассортименти эркаклар, аёллар ва болалар учун мўлжалланган трикотаж буюмларнинг ҳар хил турлари билан тақдим этилган. Компания маҳсулоти Ўзбекистон бозорида «TEXTIME» савдо маркаси остида маълум.

2021 йилда «TEXTIME» МЧЖ томонидан ишлаб чиқарилган ва реализация қилинган маҳсулот ҳажми умумий қиймати 20 млрд сўмлик 800 000 дона тайёр трикотаж маҳсулотларини ташкил қилди. Компания ишлаб чиқариш ҳажмларини ошириб, экспорт ҳажмини ошириш орқали сотиш бозорларини кенгайтирмоқда. Хусусан, айни пайтда «TEXTIME» МЧЖ маҳсулотининг 90% бошқа мамлакатларга, асосан Россия ва Белоруссияга экспорт қилинади.

Благодаря проекту, профинансированному СП АО «Uzbek Leasing International A.О.» АЖ ҚК томонидан молиялаштирилган лойиҳа туфайли «TEXTIME» МЧЖ жорий фаолиятини (тўқимачилик буюмларини ишлаб чиқариш) кенгайтирди ва ўз бизнесида янги – тўқимачилик буюмларига автомат босиш йўналишини ишга туширди.

Лизинг масалалари бўйича маълумотларни (+99878) 120-02-02 телефон рақамига қўнғироқ қилган ҳолда ёки Тошкент ш., Юнусобод тумани, Амир Темур шоҳ кўчаси, 88А, «SIMURG» Бизнес маркази (мўлжал: «Radisson Blu» меҳмонхонаси) манзилига мурожаат қилиб олишингиз мумкин.

Telegram | Instagram | Facebook | TelegramBot