ХСРИК ва “Uzbek Leasing International A.O.” АЖ ҚК ўртасида  қиймати 15 миллион АҚШ доллари бўлган Мурабаха келишувининг имзоланиши.

“Uzbek Leasing International A.O.” АЖ ҚК “Listem-Fergana” МЧЖ ҚК томонидан ишлаб чиқарилган рентген аппаратларини қуйидаги шартларда молиялаштиришни амалга оширади

  • Лойиҳани молиялаштириш суммаси – 2 300 000 АҚШ долларигача/миллий валютадаги эквивалентда (миллий валютада – 25 миллиард сўмгача);

  • Лизинг муддати - 5 йилгача;

  • Лизинг олувчининг улушли иштироки - шартнома қийматининг 30 фоизидан бошланади;

  • Гаров таъминоти - молиялаштириш суммасининг камида 50 фоизи (мижознинг улушли иштироки бўлмаган тақдирда).

Лизинг олувчилар мамлакат иқтисодиётининг турли тармоқларидаги хусусий сектор корхоналари бўлиши мумкин.

Маълумот учун: “Listem-Fergana” Ўзбекистон-Корея қўшма корхонаси 2018 йилда Фарғона шаҳрида тиббиёт фанлари доктори, профессор Йўлдошов Файзулла Йўлдошевич раҳбарлигида ташкил этилган. Компаниянинг майдони 10200 м2, ишлаб чиқариш қуввати йилига 500 донадан ортиқ ускуна бўлиб, 20 дан зиёд юқори малакали ишчи меҳнат қилади. “Listem-Fergana” МЧЖ ҚК Марказий Осиёда рақамли рентген аппаратлари ишлаб чиқаришни ўзлаштирган ягона корхона бўлиб, ўз ускуналарини нафақат Ўзбекистон Республикаси, балки Қирғизистон Республикасига ҳам етказиб беради. Ҳозирги вақтда компания қуйидаги моделдаги рақамли рентген аппаратларини ишлаб чиқармоқда:

1. SMART DR (стационар) рақамли рентген тизими;

2. C-ARM SM 25 HF UZ (стационар) юқори частотали кўчма рентген тизими;

3. MOBIX-1000 UZ универсал юқори частотали кўчма рентген аппарати;

4. DMH 325 UZ мобил рентген тизими.

Ушбу мобил қурилмалар рентген суратларини бемор жойлашган жойда, яъни палатада, тез ёрдам бўлимида, реанимация, травматология, нейрожарроҳлик, пульмонология бўлимларида, тез ёрдам машинасида, уйга ташриф буюрганда, шунингдек, дала ҳарбий машқлари шароитида олиш имконини беради. Бу тиббий ёрдам сифати, маҳсулдорлиги ва тезлигини ошириб, оғир беморларни текширишда жуда муҳим ўрин тутади.

Лойиҳаларингизни муваффақиятли амалга ошириш учун ҳозироқ биз билан боғланинг!

Ускуналар ҳақида тўлиқ маълумотни (+99891) 669-00-87, (+99893) 482-99-77 рақамлари орқали ёки Фарғона шаҳри, Юксалиш кўчаси, 104А манзили бўйича олишингиз мумкин.

https://listem.uz/

Лизинг масалалари бўйича маълумотларни (+99878) 120-02-02 рақами орқали офисимизга қўнғироқ қилган ҳолда ёки Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, Амир Темур шоҳ кўчаси, 88А, “SIMURG“ Бизнес маркази манзили бўйича олишингиз мумкин. Мўлжал: “Radisson Blu” меҳмонхонаси.

Telegram | Instagram | Facebook | TelegramBot