ХСРИК ва “Uzbek Leasing International A.O.” АЖ ҚК ўртасида  қиймати 15 миллион АҚШ доллари бўлган Мурабаха келишувининг имзоланиши.

2022 йил 6 август куни ЎзР Адлия вазирлиги ва Бош прокуратура вакиллари иштирокида Ўзбекистон Лизинг Уюшмасининг мамлакат лизинг қонунчилигини яхшилашга бағишланган йиғилиши ўтказилди.

Ўзбекистон Лизинг Уюшмаси лизинг компаниялари билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига ва Бош прокуратурага Ўзбекистон лизинг бозорининг долзарб қонунчилик ва солиқ муаммоларини маълум қилди. Давлат органлари лизинг берувчиларнинг таклифларини тинглади ва мамлакатнинг лизинг секторини қўллаб-қувватлашга тайёр эканини билдирди.

Ўзбекистон Лизинг Уюшмаси "Uzbek Leasing International" АЖ ҚК, «Ўзавтосаноат-лизинг» МЧЖ ЛК, "InfinLeasing" МЧЖ, "Asaka-Trans-Leasing" МЧЖ, "China Leasing Group" МЧЖ ва бошқалар билан биргаликда ЎзРнинг қонунчилик ва солиқ базасини лизинг қисмида яхшилаш бўйича фикр-мулоҳазалар ва таклифларни беришни ҳамда Ўзбекистон Лизинг Уюшмаси номидан ягона таклиф кўринишида юборишни режалаштирмоқда.