“Uzbek Leasing International A.O.” Ислом молияси тамойиллари ва қоидаларига мувофиқ бизнесингизни амалга ошириш учун фойдали ва қулай ечимларни таклиф этади.

Ҳозирги пайтда “Uzbek Leasing International A.O.” АЖ ҚК хусусий секторни ривожлантириш Ислом корпорацияси маблағлари ҳисобидан лизинг лойиҳаларини молиялаштириш учун аризалар пакетини шакллантирмоқда.
Компания ускуналар, қурилиш ва махсус техника, юк транспорти, автомашиналар ва бошқаларни лизингга Исломий молия бўйича қуйидаги шартларда молиялаштиришни амалга оширади:
- Лойиҳани молиялаштириш миқдори - 300 000 дан 2 000 000 АҚШ долларигача;
- Лойиҳалар лизинг муддати – 5 йилгача;
- Гаров муддати - молиялаштириш суммасининг камида 50 фоизи;
- “Uzbek Leasing International A.O.” АЖ ҚК лизинг олувчилари мамлакат иқтисодиётининг турли тармоқларидаги Ўзбекистоннинг кичик ва ўрта корхоналари бўлиши мумкин;
- “Яшил” иқтисодиётни молиялаштириш, аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлашга қаратилган лойиҳалар устувор саналади.
Қўшимча маълумот учун (+99878) 120-02-02 ёки Тошкент ш., Юнусобод тумани, Амир Темур шоҳ кўчаси, 88А, SIMURG бизнес маркази манзили бўйича мурожаат қилишингиз мумкин. Объект йўналиши: “Radisson Blu” меҳмонхонаси.