ХСРИК ва “Uzbek Leasing International A.O.” АЖ ҚК ўртасида  қиймати 15 миллион АҚШ доллари бўлган Мурабаха келишувининг имзоланиши.

БИЗНИНГ МУВАФФАҚИЯТЛИ МОЛИЯЛАШТИРИЛГАН ЛОЙИҲМИЗ

«SOFIYA QANDOLAT» МЧЖ (Тошкент шаҳри) бизнинг яна бир муваффақиятли молиялаштирилган лойиҳамиз ҳисобланади.

«Uzbek Leasing International A.O.» АЖ қўшма корхонаси «Safia» қандолатчилик тармоғини муваффақиятли ривожлантириш учун «SOFIYA QANDOLAT» МЧЖ лойиҳасини молиялаштирди. 

Маълумот учун: «SOFIYA QANDOLAT» МЧЖ (https://safiabakery.uz/) 2016 йил январида ташкил қилиниб, расмий равишда рўйхатдан ўтказилган. Қандолатчилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш компаниянинг асосий фаолият тури ҳисобланади. Ўзбекистон қандолатчилик бозорида «SOFIYA QANDOLAT» МЧЖ «Safia» савдо белгиси остида маълум. 

«Safia» қандолатчилик тармоғи оилавий корхона бўлиб, унинг тарихи 2001 йилда уй пишириқларининг ишқибози қандолатчи Муҳайё Аюповадан бошланади. 2007 йилда Муҳайё Аюпованинг қизи Мадина Акмаловна биринчи уй пишириқлари дўконини очади. Оила аъзоларининг ривожланишга қўшган умумий ҳиссаси туфайли компания муваффақиятли кенгайтирилиб, биринчи қандолатчилик цехини очди. Айни пайтда корхонада 2 мингдан ортиқ киши меҳнат қилади, уларнинг 60 фоизини аёллар ташкил этади. Шунингдек, “SOFIYA QANDOLAT” масъулияти чекланган жамияти томонидан қандолатчиликдан ташқари, турли хил иссиқ ва совуқ таомлар тайёрланадиган қаҳвахоналар тармоғи ишга туширилди.  

“SOFIYA QANDOLAT” МЧЖни тажрибали ва малакали ходимлар бошқаради. Қандолат маҳсулотларини доимий равишда такомиллаштириш мақсадида корхонага Европа давлатларида тажриба орттирган хорижлик қандолатчилар таклиф этилмоқда, маҳаллий қандолатчилар эса хорижга малака оширишга юборилмоқда. Шундай қилиб, 2018 йилда компания ходимлари Италияда, 2019 йилда Қозоғистонда малака оширдилар. 

Бугунги кунда компаниянинг ассортименти 500 дан ортиқ номдаги маҳсулотларни ташкил этади. Булар ёғ, тухум, сут солиб тайёрланган хамирли, қатламали маҳсулотлар, пирожнийлар, тортлар ва музқаймоқлар, шунингдек, чебурек, колтлетлар ва чучвара каби ярим тайёр маҳсулотлар.

7 йиллик муваффақиятли фаолияти давомида “SOFIYA QANDOLAT” МЧЖ Тошкент шаҳрида 50 дан ортиқ филиалларини, шунингдек, Андижон ва Фарғонада филиалларини очди. Компания Ўзбекистондаги энг йирик қандолат фабрикасига асос солган бўлиб, жорий йилнинг июль ойида ишга туширилган эди. 2022 йилда Қозоғистонда қандолатчилик уйи очилди.

“SOFIYA QANDOLAT” МЧЖ 100 дан ортиқ қаҳвахона ва ресторанлар билан ҳамкорлик қилади, уларни ўзининг қандолат маҳсулотлари билан таъминлайди. Шунингдек, компания "Safia Catering", яъни ҳар қандай жойда: табиат қўйнида, ёзги террасада, офисда, уйда ва ҳоказоларда байрам тадбирлари учун кўчма хизмат кўрсатишни ташкил қилган. 

“Uzbek Leasing International A.О” АЖ ҚК томонидан молиялаштирилган лойиҳа туфайли “SOFIYA QANDOLAT” МЧЖ жорий фаолиятини кенгайтириш, Ўзбекистоннинг бошқа шаҳарлари ва Марказий Осиё давлатларида филиаллар очиш, қандолат маҳсулотлари ва ярим тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кўпайтириш ва шу орқали ўз фаолиятини ва бозордаги позицияларини мустаҳкамлашни режалаштирмоқда. 

Лизинг масалалари бўйича маълумотларни  (+99878) 120-02-02 телефон рақами  орқали ёки Тошкент ш., Юнусобод тумани, Амир Темур шоҳ кўчаси, 88А, “SIMURG” бизнес маркази (мўлжал: «Radisson Blu» меҳмонхонаси ) манзили бўйича олишингиз мумкин.

Telegram | Instagram | Facebook | TelegramBot