8 dekabr - Konstitutsiya kuni!

ХСРИК ва “Uzbek Leasing International A.O.” АЖ ҚК ўртасида қиймати 15 миллион АҚШ доллари бўлган Мурабаха келишувининг имзоланиши.

2022 йил 15 сентябр куни Хусусий секторни ривожлантириш бўйича ислом корпорацияси (ХСРИК) бош директори вазифасини бажарувчи жаноб Hani Salem Sonbol ва «Uzbek Leasing International A.O.» (Uzbek Leasing International) Акциядорлик жамияти Қўшма корхонасининг бош директори жаноб Зафаржон Мустафаев қиймати 15 миллион АҚШ доллари бўлган Мурабаха келишувини имзолади. Ушбу келишув Компания томонидан Ўзбекистондаги хусусий сектор корхоналарини, айниқса, кичик ва ўрта корхоналарни (КЎК) молиялаштириш учун фойдаланилади.

Мурабаха кредит линияси «Uzbek Leasing International» компаниясига берилган ХСРИК томонидан ажратилган 4-чи линия ҳисобланиб, исломий молияни ривожлантириш,  молиявий хизматлардан фойдаланишни кенгайтириш ва Ўзбекистондаги хусусий сектор ривожланишини қўллаб-қувватлашни мақсад қилган.

"Uzbek Leasing International" АЖ ҚК 2007, 2014 ва 2017 йилларда тақдим этилган умумий қиймати 13 млн АҚШ долларини ташкил қилувчи учта молиялаштириш линиясини ўзлаштирган. Бу линиялар компанияга 36 та янги лойиҳани амалга ошириш имконини берди ва иқтисодиётнинг мухим жабхалари хисобланган - соғлиқни сақлаш, қурилиш ва қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат саноати ва бошқа соҳаларида 1000 дан ортиқ янги иш ўринлари яратди.

ХСРИК ҳақида

Ислом хусусий секторни ривожлантириш корпорацияси (ХСРИК) кўп томонлама молиявий ривожланиш институти ва Ислом тараққиёт банки (ИТБ) гуруҳининг аъзоси ҳисобланади. ХСРИК 1999 йил ноябрь ойида ўзига аъзо мамлакатлардаги иқтисодий ривожланишни хусусий сектор лойиҳалари учун молиявий маблағларни тақдим этиш йўли билан қўллаб-қувватлаш, рақобат ва тадбиркорликни рағбатлантириш, ўзига аъзо мамлакатларнинг ҳукуматларига ва хусусий компанияларига консультация хизматларини тақдим этиш ва трансчегаравий инвестицияларни рағбатлантириш мақсадида ташкил қилинган.

ХСРИК "Moody's" нинг A2, S&P’нинг «A-» ва "Fitch" A+ рейтингига эга. ХСРИК ҳамкорликдаги ёки коллектив молиялаштиришни белгилаш мақсадида ҳамкорлик ва шериклик муносабатларини ўрнатади ва уни мустаҳкамлайди. Шунингдек ХСРИК молиялаштириш ишларини самарали ва қамровли қилиш учун молиявий технологиялардан (Fintech) фойдаланади. ХСРИК ҳақида қўшимча ахборот олиш учун https://icd-ps.org/ сайтига ташриф буюринг.

“Uzbek Leasing International A.O.” АЖ ҚК ҳақида

«Uzbek Leasing International» АЖ лизинг компанияси томонидан замонавий бошқариш, молиялаштириш ва маркетинг технологияларидан фойдаланишга ноёб мисол бўла олади, бу Компанияга мижозлар базасини фаоллик билан ошириш имконини бермоқда. Бунда тўлиқ шаффофлик тамойили Компанияга ҳам халқаро молия институтлари, ҳам маҳаллий банклар томонидан тақдим этилаётган узоқ муддатли молиявий маблағларни жалб қилиш имконини яратган.
 «Uzbek Leasing International А.О.» корхонаси ўсиши билан бир қаторда компания мижозлари ҳам ўсмоқда, молиялаштириладиган секторлар миқдори кенгаймоқда ва қамраб олиш географияси катталашмоқда. Компания Ўзбекистоннинг барча 12 та вилоятида ўз ваколатхоналарига эга. «Uzbek Leasing International A.O.» АЖ ҚК ҳақида қўшимча маълумот олиш учун https://uzbekleasing.uz/uz/  сайтига ташриф буюринг.