Ўзбекистон Лизинг Уюшмаси ва «Uzbek Leasing International A.O.» АЖ 2023 йил 25-26 май кунлари Санкт-Петербург шаҳрида ўтказилган Россия Лизинг Тармоғининг 12-Қурултойида қатнашмоқда.

Бизнинг муваффақиятли молиялаштирилган лойиҳамиз

«Uzbek Leasing International A.О.» АЖ қўшма корхонаси «BOB-MAXSUS YO’L QURILISH» МЧЖга (Қашқадарё вилояти) «HUGECOOL (CHINA) INDUSTRIAL CO., LTD» (Хитой Халқ Республикаси) етказиб берувчисининг ZAP-S60 асфальт-бетон заводи тўпламини (қуввати 60 тн/соат) лизингга берди. Ишлаб чиқарувчи компания - «Henan ZOOMLINE Machinery Co., Ltd» (Хитой Халқ Республикаси).

Лойиҳани молиялаштириш «lncofin Investment Management» компанияси (Бельгия) бошқаруви остида жамғармалар томонидан жалб қилинган қарз маблағлари ҳисобидан амалга оширилди. Бу бизнинг лизинг компаниямиз орқали «BOB-MAXSUS YO’L QURILISH» МЧЖ томонидан муваффақиятли амалга оширилган учинчи лойиҳа ҳисобланади.

«BOB-MAXSUS YO’L QURILISH» МЧЖнинг иккинчи лойиҳаси 2021 йил август ойида амалга оширилганди. «Uzbek Leasing International A.О.» АЖ ҚК қурилиш компаниясига «Sany Heavy Industry Co., Ltd.» компанияси (Хитой Халқ Республикаси) томонидан ишлаб чиқарилган SANY STG190C-8 русумидаги автогрейлерни лизингга берди.

«BOB-MAXSUS YO’L QURILISH» МЧЖга 2018 йил сентябрь ойида асос солинган. Компаниянинг асосий фаолият тури – нотураржой бинолари қурилиши.

«Uzbek Leasing International A.О.» АЖ ҚК томонидан молиялаштирилган лойиҳалар туфайли «BOB-MAXSUS YO’L QURILISH» МЧЖ ўзининг жорий фаолиятини (қурилиш хизматларини кўрсатиш) кенгайтирди ва ўз бизнесида янги йўналишни (асфальт ишлаб чиқариш) ишга туширди.

Қишлоқ хўжалик техникаси, юк ва йўловчи транспорти, қурилиш ва махсус техникани лизингга олиш учун ҳозироқ бизга мурожаат қилинг!

Uzbek Leasing – Ғоялар ҳақиқатга айланади!

Лизинг масалалари бўйича маълумотларни (+99878) 120-02-02 рақами орқали офисимизга қўнғироқ қилиб ёки Тошкент ш., Юнусобод тумани, Амир Темур шоҳ кўчаси, 88А, «SIMURG» Бизнес марказига (Мўлжал: «Radisson Blu» меҳмонхонаси) мурожаат қилиган ҳолда олишингиз мумкин.

Telegram | Instagram | Facebook | TelegramBot