Ўзбекистон Лизинг Уюшмаси “Лойиҳаларни бошқариш асослари” мавзусида семинар-тренинг ташкил қилди
16–18 ноябрь кунлари «Uzbek Leasing International A.O." АЖ марказий офисида лизинг компаниялари учун «Лойиҳаларни бошқариш асослари» мавзусида озарбайжонлик бизнесни бошқариш магистри (MBA), ADA Университети амалиёт профессори, лойиҳаларни бошқариш бўйича сертификатланган мутахассис (PMP), бизнес тренер ва маслаҳатчи жаноб Жейхун Маммадбейли томонидан семинар-тренинг ўтказилди. «Uzbek Leasing International A.O." АЖ, «Taiba Finance» ва «Nano Lizing» компаниялари ходимлари ушбу тренингда фаол иштирок этди.
Семинарнинг мақсади замонавий услублар ёрдамида лизинг компаниялари бошқарув ходимларига лойиҳаларни бошқариш тизимини такомиллаштириш ва уларни муваффақиятли амалга оширишда кўмаклашишдан иборат.
Семинар-тренинг давомида қуйидаги мавзулар ўрганилди:
- Лойиҳа жараёни ва ҳаёт цикллари;
- Муваффақиятли лойиҳа мезонлари;
- Лойиҳаларни бошқариш учун бир қатор воситалар — лойиҳа ҳажмини аниқлаш, лойиҳанинг манфаатдор томонлари ва ҳ.к.;
- Лойиҳанинг таваккал омиллари ва уларга жавоб реакциялари;
- Лойиҳа раҳбарининг етакчи роли;
- Лойиҳа гуруҳини шакллантириш босқичлари ва гуруҳ ичидаги жараёнлар;
- Лойиҳанинг асосий параметрлари: вақт, қиймат ва сифат;
- Лойиҳани тўғри якунлаш ва баҳолашнинг, аҳамияти;
- Лойиҳа менежери дуч келадиган қийинчиликлар.
Ушбу тренинг иштирокчилари лойиҳанинг ташкилий стратегиясини аниқлаш, таваккалларни бошқариш, сифатни режалаштириш, лойиҳа вақти ва қиймат параметрларини ҳисоблаш, лойиҳа вазифалари бажарилишини назорат қилиш ва кузатиб бориш, лойиҳани муваффақиятли якунлаш каби вазифаларни ўз ичига оладиган лойиҳаларни бошқариш бўйича асосий билимларни эгалладилар.
Семинар-тренинг якунида барча иштирокчиларга PMAcademy сертификатлар топширилди.