Бизнинг муваффақиятли молиялаштирган лойиҳамиз!

«Лизинг фаолиятида рақамли технологиялар» 6-Йиллик ихтисослашган конференцияси (Россия)

2023 йил 23 ноябрь куни «Лизинг фаолиятида рақамли технологиялар» мавзусида конференция ўтказилди. Конференция ташкилотчиси — Бирлашган Лизинг Ассоциацияси (http://www.assocleasing.ru/) (БЛА).

БЛА — бу лизинг тармоғи иштирокчиларининг етакчи бирлашмаси бўлиб, уларнинг бизнесининг ҳажми Россия расмий лизинг бозорининг 80 фоизига яқинини ташкил қилади. Тармоқда фаолият кўрсатувчи 100 дан ортиқ лизинг компаниялари БЛА аъзолари ҳисобланади.

Конференция трансляцияси on-line режимда ўтди.

«Лизинг фаолиятида рақамли технологиялар» — бу эксклюзив тадбир бўлиб, унда савдоларда ва бизнес жараёнларда лизинг фаолиятини автоматлаштириш трендларини муҳокама қилиш учун тармоқ профессионаллари йиғилади. Конференциянинг асосий мақсади лизинг фаолиятининг бизнес жараёнларини автоматлаштириш имкониятларини муҳокама қилиш ҳамда лизинг компаниясида бугунги кунда унинг муҳим компетенцияларидан бири сифатида рақамлаштиришни ривожлантириш стратегиясини белгилашдан иборат.

Конференцияда лизинг бозорининг экспертлари ва иштирокчилари томонидан қуйидаги мавзулар батафсил кўриб чиқилди ва муҳокама қилинди:

  • IT-инфратузилмани ва рақамли трансформацияни ривожлантириш истиқболлари
  • IT-импорт ўрнини босувчи маҳсулотларни ишлаб чиқаришнинг долзарб муаммолари
  • Frontend-тизимлар ва мижоз билан ўзаро муносабатлар
  • Автолизингни рақамлаштириш
  • Лизинг битимларини ҳисоблаш ва режалаштириш
  • Лизингни рақамлаштириш учун RLO-платформа ва экотизим ва бошқ.

Конференцияда 120 дан ортиқ иштирокчи қатнашди. Россиянинг «Сбербанк Лизинг» АЖ, «ВТБ Лизинг» АЖ, «Альфа-Лизинг» МЧЖ, «Аспект-Лизинг» МЧЖ, «Росагролизинг» АЖ каби етакчи компанияларининг раҳбарлари ҳамда «Формула Би Ай» МЧЖ, «Объединенное Кредитное Бюро» АЖ, ООО «Аксиома-Софт» МЧЖ, «АТР-Груп» МЧЖ вакиллари тақдимотлар билан конференция спикерлари сифатида чиқишди.