8 декабр - Конституция қабул қилинган кун!

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида «Uzbek Leasing International A.O.» компаниясига бағишланган Лизинг хонаси ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йилни "Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили" деб эълон қилиши, албатта, юртимиздаги иқтисодий ривожланишга катта таъсир кўрсатади. Бу эълон ортидан банк-молия ва лизинг орқали хусусий, ўрта ва кичик тадбиркорлик субъектларига яратилган имкониятлар, шубҳасиз, иқтисодий фаолликни оширишга ёрдам беради.

Президентимиз ташаббусини қўллаб-қувватлаш  мақсадида, жорий йилнинг 30-октябр куни  Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий Университетида «Uzbek Leasing International A.O.» компанияси фаолиятига бағишланган ихтисослаштирилган лизинг хонасининг очилиши бўлиб ўтди. 

Ихтисослаштирилган лизинг хонаси ёш талабалар учун молиявий билимларни ошириш, лизинг тизимини ўрганиш ва амалий тажрибани эгаллашда пойқадам бўлиб хизмат қилади. Ундан ташқари, ихтисослаштирилган лизинг хонаси ташкил этилишининг асосий мақсадларидан бири, талабалар ва ёш мутахассислар лизингнинг асосий концепциялари, ҳуқуқий асослари ва бозордаги ҳолати ҳақида бевосита билим олишларига имконият яратиш, ва уларнинг касбий қобилиятларини ривожлантириш, лизинг, молиялаштириш ва бизнес менеджменти соҳаларида мутахассис сифатида тайёрлашдир.

Лизинг ўқув хонаси очилишида «Ўзбекистон Лизинг Уюшмаси» раиси, «Uzbek Leasing International A.O.» компанияси бош директори Мустафаев Зафаржон Бўрибаевич, Ўзбекистон Миллий университети ректори Маджидов Ином Уришевич бошчилигида проректор, кафедра мудирлар ва профессор-ўқитувчилар ҳамда талабалар иштирок этишди.