8 декабр - Конституция қабул қилинган кун!
Мустақил Ватанимиз бош қомуси – Конституциямиз қабул қилинганлигининг 32 йиллиги муносабати билан барча юртдошларимизни самимий муборакбод этамиз.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 1992 йил 8 декабрда
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг ўн биринчи сессиясида қабул қилинган.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси - энг аввало барчамизга давлатимизнинг озодлиги ва мустақиллиги шаҳодати сифатида қадрлидир.
Маълумот сифатида: Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 6 бўлимдан, 26 бобдан ва 128 моддадан иборат.