“Solar Nature” ва "Uzbek Leasing International A.O." ўртасидаги ZOOM-конференцияси натижалари

Бизнинг PROMEAT Group Corp билан GEFF йўналишидаги муваффақиятли лойиҳамиз

Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ)нинг яшил молиялаштириш дастури доирасида “Uzbek Leasing International A.O.” компанияси энг муваффақиятли лойиҳалардан бири – PROMEAT Group Corp лойиҳасини молиялаштирди. Ушбу лойиҳа замонавий асбоб-ускуналар ва инновацион ёндашувлар маҳсулот сифатинигина эмас, балки ишлаб чиқаришда энергия самарадорлигини ҳам яхшилашга қандай ёрдам беришини кўрсатди.

Лойиҳа GEFF (Green Economy Financing Facility) йўналиши бўйича молиялаштирилган бўлиб, Американинг Hollymatic Corporation компанияси томонидан ишлаб чиқарилган гўшт маҳсулотлари учун юқори технологияли асбоб-ускуналарни ўз ичига олади. Ушбу асбоб-ускуналар маҳсулдорликни оширишга ва гўштни қайта ишлаш жараёнларини яхшилашга ёрдам беради, бу эса ўз навбатида атроф-муҳитга салбий таъсирни камайтиради.

PROMEAT Group Corp – бу фақат йирик гўштни қайта ишлаш корхонаси эмас, балки масъулиятли бизнеснинг ҳақиқий намунасидир. Компания "даладан дастурхонгача" тамойили бўйича ишлайди, ишлаб чиқаришни барча босқичларини тўлиқ назорат қилиб, ўз маҳсулотининг юқори сифатини таъминлайди. PROMEAT ўз бизнесида экологик барқарор амалиётларни фаол қўллайди, бу эса яшил иқтисодиёт мақсадларига мос келади.

Лойиҳа паспорти:
  • Лизинг объекти: гўшт котлетларини шакллантириш учун Hollymatic асбоб-ускунаси
  • Фаолият тури: Озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш
  • Лизинг объектининг қиймати: 39,264 АҚШ доллари
  • Етказиб берувчи мамлакат: АҚШ
  • Худуд: Тошкент
Ушбу лойиҳа муваффақиятли молиялаштирилди ва Ўзбекистонда барқарор ва энергия самаралииқтисодиётни яратиш учун хусусий сектор ва халқаро молия ташкилотлари ўртасидаги ҳамкорликнинг ёрқин намунасига айланди.