«Uzbek Leasing International A.O.» АЖ муваффақиятли лойиҳалари: «Bravo Pharma» ХК МЧЖ маблағ билан таъминланган лойиҳаси бўйича асбоб-ускуналарни ишга туширишга киришди

«Bravo Pharma» ХК МЧЖ Ҳиндистон, Нью Делида ташкил топган Bravo Pharmaceuticals хусусий фармацевтик компаниясининг шуъба корхонасидир. Йиллар давомида бу компания Ҳиндистон, Марказий Осиё ва Шарқий Европа мамлакатлари ҳудудида фармацевтик препаратларни ишлаб чиқариш ва улар билан савдо-сотиқ қилиш фаолияти билан шуғулланиб келмоқда. Bravo Pharma турли хил тиббий хизматларни таклиф этади.

Жорий йилнинг бошида «Bravo Pharma» ХК МЧЖ корхонаси Тошкент шаҳри марказида турли туман хизматларни, шу жумладан таҳлил қилиш хизматларини тақдим этадиган замонавий «Bravo Pharma» ташҳислаш маркази ва лабораторияси очилди. Рақобатбардошликни янада яхшилаш мақсадида «Intermed Innovation» ҚК МЧЖ компаниясидан «Uzbek Leasing International A.O.» АЖ компаниясининг лизинг хизматларидан фойдаланган холда эксперт тоифасига мансуб MINDRAY ултратовушли ташҳислаш тизимини харид қилиш ҳақида қарор қилинди.

Корхонанинг асосий фаолияти юрак-томир тизими, ошқозон-ичак трактини даволашга мўлжалланган дори воситаларини етказиб бериш ҳамда микробларга қарши препаратлар, антибиотиклар, аналгетиклар, респиратор агентлари, диабетга, саратонга қарши, иммунологик, антигистамин, томир тетиклашлаштирувчи, оғриқ ва спазмларни бертараф этувчи препаратлар ва воситаларни ишлаб чиқаришдан иборат. Чиқарилаётган маҳсулотнинг юқори сифати ишлаб чиқувчилар / ишлаб чиқарувчилар билан ўрнатилган яхши алоқаларга ва уларнинг фармакология соҳасидаги билимларига асосланган.

Бундан ташқари, улар Ҳиндистоннинг етакчи тиббий муассасаларида телетиббиёт ҳамда даволаниш хизматларини таклиф этадилар. Шунингдек, Тошкент шаҳри марказида жойлашган ташҳислаш марказихизматларидан фойдаланиш мумкин.

Bravo Pharmaceuticals хусусий фармацевтик компанияси қошида Браво Фарма МЧЖ (Ўзбекистон), Bravo Pharma ApS (Дания), Браво Фарм МЧЖ (Украина), Bravo BioHealth МЧЖ (АҚШ) ва Эстониядаги Браво Healthcare шуъба корхоналари ташкил этилган. Ушбу ташкилотларнинг асосий мақсадини тебетиббиёт, ошқозоности безининг саратони учун биомаркерлар соҳасида фаолият кўрсатиш, дорихоналар, ташҳислаш лабораториялари тармоғи, аллопатик ва аюрведик препаратларни ишлаб чиқариш ва сотиш, янги препаратларни тадқиқ этиш ва ишлаб чиқиш каби фаолият ташкил этади.

Июн ойининг охирида Bravo Pharma компанияси «Навоий»эркин иқтисодий-саноат ҳудудида тайёр дори препаратларини ишлаб чиқарадиган заводни қуришга киришди.

Бир оз вақт олдин Тошкентда Bravo Pharma Ташҳислаш Маркази очилди. Ушбу лаборатория сифатли таҳлилларни ўтказиш ва ташҳислаш учун сўнгги авлод асбоб-ускуналари билан жиҳозланди.

Лойиҳа қиймати 2,6 млн. АҚШ доллари миқдорида баҳоланади. Йилнинг охирига қадар қуриб тугатилиши режалаштирилган заводда 100 нафар кишини ишга олиш мўлжалланмоқда.