Миллий валютада тақдим қилинадиган лизинг хизмати
Молиялаштириш суммаси |
$10,000 - $4,500,000 (Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг лойиҳа кўриб чиқилган санадаги расмий курси бўйича сўмдаги эквивалентида,бунда $600 000 дан ошган лизинг битимларини маъқуллаш ёки рад этиш бўйича якуний қарор компания Директорларининг Кузатув Кенгаши томонидан қабул қилинади) |
---|---|
Лизинг объекти |
"Салбий рўйхат" бандида кўрсатилганлардан ташқари, иқтисодиётнинг барча секторларидаги хусусий корхоналар учун ишлаб чиқариш ва тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш мақсадлари учун янги, ишлатилган ва таъмирланган барча турдаги ишлаб чиқариш ускуналари, механизмлар, транспорт воситалари ва кўчмас мулк. Лизинг олувчи Компанияга ишлатилган ва қайта тикланган ускуналар, транспорт воситалари ва махсус техникага нисбатан мустақил баҳоловчи компаниянинг ҳисоботини тақдим этиши шарт. |
Молиялаштириш улуши |
|
Фоиз ставкаси |
Ўртача йиллик 18% (қатъий белгиланган ставка/flat) |
Лизинг даври |
5 йилгача |
Гаров таъминоти |
Лойиҳа бўйича гаров таъминотининг миқдори молиялаштириш суммасининг камида 50% ни ташкил қилиши керак. Кўчмас мулк; ёки ускуна; ёки банк кафолати; ёки кафиллик; ёки (техника, транспорт воситалари); ёки лизинг объектини етказиб берувчи томонидан қайтариб сотиб олиш кафолати. |
Тўловлар |
Миллий валютада |
Салбий рўйхат |
Компания ликёр-ароқ маҳсулотлари ишлаб чиқариш; тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш билан боғлиқ лойиҳаларни; қимор бизнесига қаратилган лойиҳаларни молиялаштирмайди; Шунингдек, ишлатилган асбоб -ускуналар, 7 йилдан ошган эски қайта тикланган ускуналар ва 5 йилдан ошган эски автотранспорт ва ихтисослаштирилган техника билан боғлиқ лойиҳалар молиялаштирилмайди. |
Комиссия ва тўловлар
Ишлаб чиқиш учун комиссия: |
Сотиб олинаётган объект қийматидан 2% миқдорида (ҚҚСни ҳисобга олмаган холда) |
---|---|
Лизинг хизматини кўрсатганлик учун комиссия: |
Лизинг берувчи томонидан лизинг хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ амалда тўланган харажатлардан келиб чиқиб, белгиланадиган комиссия тўлови. (шу жумладан мазкур харажатлар бўйича ҚҚС билан) |
Бўнак тўлови |
Лизинг битими тузилганидан кейин лизинг олувчи томонидан тўланадиган 3 ойлик лизинг бўнак тўловлари |
Лизинг олувчининг улушли иштироки |
Лизинг объекти умумий қийматининг 30 фоизи (Лизинг берувчи томонидан лизингга берилган объект нархининг 70 фоизи молиялаштирилган ҳолатда) |
Оралиқ лизинг тўлови |
Лизинг олувчи, лойиҳа молиялаштирилган кундан бошлаб, яъни ускуна олувчи фойдасига тўланган санадан лизинг бошланган санагача, лойиҳа бўйича ҳар қандай қисман тўланган (лизинг объекти учун) суммага белгиланган ставка бўйича фоизларни кундалик ҳисоблаш асосида оралиқ лизинг тўловларини тўлайди. |
Суғурта |
Лизинг/гаров объектини суғурта қилиш – лизинг/гаров объектининг турига ва суғурта компаниясининг шартларига қараб белгиланади. |