Акциядорлар бурчаги
Хурматли акциядорлар!
Агар Сизнинг Ўзбекистон Республикаси «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги ва «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонунларида назарда тутилган ҳуқуқларингиз, шу жумладан:
- жамият фойдасининг бир қисмини дивидендлар тарзида олиш;
- жамият тугатилган тақдирда тегишли улушга мувофиқ мол-мулкнинг бир қисмини олиш;
- жакциядорлар умумий йиғилишларида овоз бериш орқали жамиятнинг бошқаришда иштирок этиш;
- жамиятнинг молия-хўжалик фаолиятини натижалари тўғрисида тўлиқ ва ишончли ахборотни белгиланган тартибда олиш;
- Сизга етказилган зарарнинг ўрни қопланиши белгиланган тартибда талаб қилиш каби ҳуқуқларингиз қимматли қоғозлар бозоридаги бошқа иштирокчилари томонидан бузилган тақдирда Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш Марказига ёки унинг Тошкент шаҳар ҳудудий Бошқармасига мурожаат қилишингиз мумкин.
Марказий аппаратнинг 100170, Тошкент ш., Мустақиллик кўчаси, 107 почта манзилига ва Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги бош директори виртуал қабулхонасига www.online.csm.gov.uz ёки (+998 71) 236 06 35 ишонч телефони орқали мурожаатингизни йўллашингиз мумкин.