8 dekabr - Konstitutsiya kuni!

Қайтариладиган Лизинг

Молиялаштириш суммаси

10,000 - $2,300,000 (лойиҳа кўриб чиқилган санадаги ЎзР МБнинг расмий курси бўйича сўмдаги эквивалент, бунда $600 000 дан ошган лизинг битимларини маъқуллаш ёки рад этиш бўйича якуний қарор компания Директорларининг Кузатув Кенгаши томонидан қабул қилинади) 

Лизинг объекти

"Салбий рўйхат" бандида кўрсатилганлардан ташқари, иқтисодиётнинг барча секторларидаги хусусий корхоналар учун ишлаб чиқариш ва тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш мақсадлари учун янги, ишлатилган ва таъмирланган барча турдаги ишлаб чиқариш ускуналари, механизмлар, транспорт воситалари ва кўчмас мулк. Лизинг олувчи Компанияга ишлатилган ва қайта тикланган ускуналар, транспорт воситалари ва махсус техникага нисбатан мустақил баҳоловчи компаниянинг ҳисоботини тақдим этиши шарт.

Молиялаштириш улуши

  • Сотиб олинаётган лизинг объекти умумий қийматининг 100% миқдорида; ёки

  • Сотиб олинаётган лизинг объекти умумий қийматининг 70% гача (Лизинг олувчи томонидан лизинг объекти умумий қийматининг 30% миқдорида иштирокли улуш олинган бўлса)

Имтиёзли давр

6 (олти) ой. Имтиёзли давр мобайнида Лизинг олувчи ҳар ойда асосий қарз умумий суммасининг камида 0,5 % миқдорини тўлайди.

Фоиз ставкаси

18 % йиллик  белгиланган ставка/flat

Гаров таъминоти

Лойиҳа бўйича гаров таъминотининг миқдори молиялаштириш суммасининг камида 50% ни ташкил қилиши керак. Кўчмас мулк шаклидаги гаров суммаси; ёки ускуна; ёки банк кафолати; ёки кафиллик; ёки (техника, транспорт воситалари).

Лизинг даври

5 йилгача

Тўловлар

Миллий валютада

Салбий рўйхат

Компания ликёр-ароқ маҳсулотлари ишлаб чиқариш; тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш билан боғлиқ лойиҳаларни; қимор бизнесига қаратилган лойиҳаларни молиялаштирмайди; Шунингдек, ишлатилган асбоб -ускуналар, 7 йилдан ошган эски қайта тикланган ускуналар ва 5 йилдан ошган эски автотранспорт ва ихтисослаштирилган техника билан боғлиқ лойиҳалар молиялаштирилмайди.

Комиссия ва тўловлар

Ишлаб чиқиш учун комиссия:

Сотиб олинаётган объект қийматидан 2% миқдорида (ҚҚСни ҳисобга олмаган холда)

Лизинг хизматини кўрсатганлик учун комиссия:

Лизинг берувчи томонидан лизинг хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ амалда тўланган харажатлардан келиб чиқиб, белгиланадиган комиссия тўлови.

(шу жумладан мазкур харажатлар бўйича ҚҚС билан)

Лизинг олувчининг улушили иштироки 

Лизинг объекти умумий қийматининг 30 фоизи (Лизинг берувчи томонидан лизингга берилган объект нархининг 70 фоизи молиялаштирилган ҳолатда)

Оралиқ лизинг тўлови

Лизинг олувчи, лойиҳа молиялаштирилган кундан бошлаб, яъни ускуна олувчи фойдасига тўланган санадан лизинг бошланган санагача, лойиҳа бўйича ҳар қандай қисман тўланган (лизинг объекти учун) суммага белгиланган ставка бўйича фоизларни кундалик ҳисоблаш асосида оралиқ лизинг тўловларини тўлайди.

Суғурта

Лизинг/гаров объектини суғурта қилиш – лизинг/гаров объектининг турига ва суғурта компаниясининг шартларига қараб белгиланади.