«AMIR-UL-BAXR VMG» МЧЖ махсус пойабзал ишлаб чиқариш учун Хитойдан ускуналар тўпламини лизингга олди.

Муваффақиятли молиялаштирилган яна бир лойиҳамиз - “AMIR-UL-BAXR VMG” МЧЖ (Самарқанд вилояти) ҳисобланади.

"Uzbek Leasing International A.O." АЖ ҚК “AMIR-UL-BAXR VMG” МЧЖга махсус пойабзал ишлаб чиқариш учун технологик ускуналар тўпламини лизингга берди.

Ускуналар ишлаб чиқарувчиси – “QINGDAO SHUNLIHONG SPECIAL VEHICLE Co. LTD” (Хитой Халқ Республикаси).

“AMIR-UL-BAXR VMG” МЧЖ 2004 йил октябрь ойида ташкил этилган. Компаниянинг асосий фаолияти - махсус пойабзал ишлаб чиқариш ҳисобланади. Ўзбекистон пойабзал бозорида “AMIR-UL-BAXR VMG” МЧЖ пойафзаллари “alp BOOTS” савдо белгиси остида машҳур.

Ҳозирги кунда "AMIR-UL-BAXR VMG " МЧЖ Ўзбекистон тери ва пойабзал саноатининг энг муваффақиятли корхоналаридан бири ҳисобланади. “alp BOOTS” пойабзал маҳсулотлари харидорлар учун юқори сифати ва арзон нархлари билан ажралиб туради. Компания махсус (турли саноат ва қурилиш учун), тиббий ва спорт пойабзалларининг кенг ассортиментини ишлаб чиқаради.

2020 йилда “AMIR-UL-BAXR VMG” МЧЖ томонидан пойабзал ишлаб чиқариш ҳажми йил давомида 120 минг жуфтни ташкил этган бўлса, 2021 йилда бу кўрсаткич ошди ва ярим йилда 80 минг жуфтни ташкил этди. Компания ўз маҳсулотларини маҳаллий бозорга, 2021 йилдан эса Қозоғистонга етказиб бермоқда. 2021 йилнинг 1-ярмида корхонанинг экспорт ҳажми 70 минг АҚШ долларини ташкил этди.

"AMIR-UL-BAXR VMG" МЧЖ Ўзбекистонда муваффақиятли аёллар тадбиркорлигининг намунасидир. Қамарова Маҳбуба компания асосчиларидан бири ҳисобланади. Компанияда 70 киши, шу жумладан, 49 нафар аёл ишлайди. 2020-2021 йилларда “AMIR-UL-BAXR VMG” МЧЖ 20 нафар хотин-қиз учун иш ўринларини яратди.

Шуни таъкидлаш керакки, “AMIR-UL-BAXR VMG” МЧЖнинг узоқ муддатли мижозлари ва ҳамкорлари “Eriell Group”, “ENTER Engineering Pte. Ltd.” “Jizzakh Petroleum” МЧЖ ҚК, “LUKOIL Uzbekistan Operating Co.” МЧЖ, “JV MAN AUTO – UZBEKISTAN” МЧЖ ҚК ва бошқалар ҳисобланади.

“AMIR-UL-BAXR VMG” корхонаси "Uzbek Leasing International A.О." АЖ ҚК томонидан молиялаштирилаётган лойиҳа туфайли жорий фаолиятни кенгайтириш, махсус ва бошқа пойабзал ишлаб чиқариш ва экспортини кўпайтириш, шу орқали пойабзал бозорида ўз мавқеини мустаҳкамлашни режалаштирмоқда .

Сиз (+99878) 120-02-02 рақами орқали офисимизга қўнғироқ қилиб ёки Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Амир Темур шоҳ кўчаси, 88А, "SIMURG" бизнес-маркази манзили бўйича лизинг масалалари борасида маълумот олишингиз мумкин. Ориентир: "Radisson Blu" меҳмонхонаси.

info@uzbekleasing.uz