ХСРИК ва “Uzbek Leasing International A.O.” АЖ ҚК ўртасида  қиймати 15 миллион АҚШ доллари бўлган Мурабаха келишувининг имзоланиши.

"Sany Automobile Manufacturing Central Asia" компанияси билан учрашув ўтказилди ва ҳамкорлик тўғрисида келишув имзоланди

2022 йил 25 июль куни "Uzbek Leasing International A.O." АЖ ҚК ва "Sany Automobile Manufacturing Central Asia" МЧЖ ўртасида Ҳамкорлик тўғрисидаги келишувни имзолаш маросими ўтказилди. Ушбу келишув "Sinosure" экспорт-кредит агентлиги (Китай) ва компаниямизнинг лизинг хизмати ёрдамида Ўзбекистонда SANY техникасини сотишга йўналтирилган.

Маълумот учун: SANY — Хитойнинг оғир ускуналар, йўл-қурилиш, юклаш техникаси ва бошқа махсус техникаларни ишлаб чиқарувчи йирик компанияси ҳисобланади. У 1994 йилда ташкил қилинган бўлиб, қароргоҳи Чанша шаҳрида жойлашган.

SANY компанияси оғир қурилиш техникасини ишлаб чиқариш бўйича Хитойда энг йирик ва дунё бўйича бешинчи компания ҳисобланади (бетон қоргичлар, экскаваторлар ва кранларни ишлаб чиқариш бўйича дунёда биринчи ўринда туради). Ушбу компания мамлакат ва дунёнинг энг йирик компаниялари сирасига киради. SANY корхоналари Хитой, АҚШ, Германия, Ҳиндистон, Бразилия, Индонезия ва бошқа мамлакатларда жойлашган.