«Uzbek Leasing International A.O.» Акциядорлик Жамияти GEFF дастурининг “яшил иқтисодиёт” бўйича лойиҳаларини молиялаштиришга аризалар қабул қилад
Ушбу дастур GEFF (Green Economy Financing Facility) дастури доирасида Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) томонидан ажратилган маблағлар асосида қуйидаги шартларда амалга оширилади:
- 300 000 АҚШ долларигача – талабларга автомат тарзда мувофиқ келадиган технологиялар учун (Яшил Технологиялар Селекторидаги рўйхатдан); (
https://techselector.com/uzbekistan-ru/?___store=uzbekistan_ru)
- 600 000 АҚШ долларигача (техник таҳлил билан);
- Лизинг муддати – 5 йилгача;
- Лизинг устамасининг миқдори – йиллик 10% (белгиланган ставка);
- Ишлаб чиқиш учун комиссия ҳақи - 1,5%;
- Гаров – камида 50%.
Мамлакат иқтисодиётининг турли тармоқларидаги хусусий сектор корхоналари лизинг олувчилар бўлиши мумкин.
Лойиҳаларнинг мақбул рўйхати:
- Онлайн Яшил технологиялар селекторида санаб ўтилган ҳар қандай технологиялар;
-
Энергия самарадорлик: иссиқхона газлари ташланишининг камайиши ёки энергия истеъмолининг камида 20% га камайиши;
-
Тикланадиган энергия: қуёш панеллари, сувни қуёш энергияси ёрдамида иситиш тизимлари, шамол энергияси, гидроэнергия ва бошқ.;
-
Сувдан самарали фойдаланиш: сувнинг камида 20% га тежалиши ва/ёки барқарор сув ишлаб чиқариш;
-
Ер ресурсларини бошқариш ва ердан оқилона фойдаланиш.
Диққат! Ушбу линия ресурслари чекланган!
Батафсил маълумотни ушбу телефон рақамлари орқали олиш мумкин: 78 120-02-02, 90 998-33-77 и 90 989-66-33.
Шунингдек
лизингга ариза қолдириш мумкин, мутахассисларимиз Сизга албатта қўнғироқ қилади.