Uzbek Leasing International A.O. томонидан муваффақиятли молиялаштирилган янги лойиҳа
Uzbek Leasing International A.O. чорвачилик ҳамда маҳсулдор ҳайвонларни парваришлаш бўйича қўшимча хизматлар кўрсатиш соҳасида иш юритаётган «Sammix Naslchilik» МЧЖ учун автопаркни янгилаш бўйича лойиҳани молиялаштирди.
Лойиҳа доирасида иккита замонавий JAC M3 LUXE минивэни харид қилиниши назарда тутилган бўлиб, улар корхонанинг Тошкент вилояти ҳудудидаги фаолиятида ишлатилади. Транспорт инфратузилмасининг такомиллашуви тадбиркорлик фаоллигини ошириш, юк ташиш жараёнларини мақбуллаштириш ва «Sammix Naslchilik» МЧЖ ишлаб чиқариш фаолияти самарадорлигини орттириш имконини беради.
Лойиҳа паспорти:
- Лизинг олувчи: «Sammix Naslchilik» МЧЖ
- Лизинг объекти: JAC M3 LUXE минивэнлари — 2 дона
- Лойиҳа қиймати: 430 920 000 сўм
- Етказиб берувчи: «ASIAMOTOR» МЧЖ (Ўзбекистон Республикаси)
- Эксплуатация ҳудуди: Тошкент вилояти
- Фаолият соҳаси: Чорвачилик; маҳсулдор ҳайвонларни парваришлаш бўйича қўшимча хизматлар кўрсатиш соҳаси.