Тадбиркор хотин-қизлар ва «ТАДБИРКОР АЁЛ» ишбилармон аёллар уюшмаси учун лизинг хизматлари тақдимоти
2026 йил 14 январ куни «
ТАДБИРКОР АЁЛ» ишбилармон аёллар уюшмаси офисида Ўзбекистонда тадбиркор хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш борасида “Uzbek Leasing International A.O.” компанияси хизматларининг тақдимоти бўлиб ўтди.
«Турли соҳаларда фаолият юритаётган тадбиркор аёллар бизнесини ривожлантиришда лизинг драйвер сифатида» мавзусида “Uzbek Leasing International A.O.” АЖ Бош директори, Ўзбекистон Лизинг уюшмаси раиси Зафаржон Мустафаев маъруза қилди.
Тадбир доирасида қуйидаги масалалар кўриб ўтилди:
- Ўзбекистонда аёллар тадбиркорлигини ривожлантиришга доир долзарб статистик маълумотлар;
- банк томонидан молиялаштиришга муқобил сифатида лизингнинг самарали имкониятлари;
- мамлакат лизинг бозорининг жорий ҳолати ва ривожланиш истиқболлари таҳлили;
- “Uzbek Leasing International A.O.” компанияси томонидан аёл тадбиркорлар билан ҳамкорликда амалга оширилган муваффақиятли лойиҳалар;
- кичик ва ўрта бизнес, жумладан аёл тадбиркорлар учун ишлаб чиқилган лизинг маҳсулотларининг турлари ва шартлари.
«ТАДБИРКОР АЁЛ» ишбилармон аёллар уюшмаси билан кўп йиллик самарали ҳамкорликка, шунингдек Осиё тараққиёт банки ҳамда Европа тикланиш ва тараққиёт банки иштирокидаги аёллар бизнесини қўллаб-қувватлаш бўйича халқаро дастурларга алоҳида эътибор қаратилди.
“Uzbek Leasing International A.O.” компанияси аёлларнинг иқтисодий имкониятларини кенгайтириш, ҳудудларда барқарор тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилган ташаббусларни изчил қўллаб-қувватлаб келмоқда ва «ТАДБИРКОР АЁЛ» ишбилармон аёллар уюшмаси билан яқин ҳамкорликни мамнуният билан давом эттириш ниятини билдиради.
Тадбир ҳамкорлари ва иштирокчиларига фаол иштирок, мазмунли мулоқот ва лизинг ечимларига билдирилган қизиқиш учун миннатдорчилик билдирамиз.