Uzbek Leasing International A.O. Тошкент вилоятида янги ишлаб чиқариш лойиҳасини молиялаштирди!
2025 йил 30 декабрь куни Uzbek Leasing International A.O. вакиллари Тошкент вилояти Юқоричирчиқ туманида жойлашган «RELIABLE TRUSK SERVICE» МЧЖ ишлаб чиқариш майдонига амалий ташриф билан бордилар.
Мазкур лойиҳа қурилиш материаллари ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш ва модернизация қилишга қаратилган. Лойиҳа доирасида соатига 120 тонна ишлаб чиқариш қувватига эга Ambetter LB 1500 асфальтобетон заводи, HZS бетон заводи, шунингдек ишлаб чиқариш циклини тўлиқ якунлайдиган йўл битум эмульсияси ишлаб чиқариш станцияси харид қилинди.
Ускуналар Хитой Халқ Республикасининг Ambetter Machinery Co., Ltd компанияси томонидан етказиб берилди. Бўнак тўлови амалга оширилишидан аввал Uzbek Leasing International A.O. мутахассислари ускуналарнинг технологик даражаси ва сифатига баҳо бериш мақсадида компанияга бевосита ташриф буюридилар.
Бугунги кунда ускуналарни ўрнатиш ишлари тўлиқ якунланган. Яқин давр мобайнида ишлаб чиқариш мажмуасини эксплуатацияга топшириш кутилмоқда. Лойиҳанинг амалга оширилиши ишлаб чиқариш ҳажмларини ошириш, қурилиш ишлари самарадорлигини яхшилаш ва минтақанинг инфратузилмасини ривожлантиришга ижобий таъсир кўрсатади.
Лойиҳа паспорти:
Лизинг олувчи: «RELIABLE TRUSK SERVICE» МЧЖ
Лизинг объекти:
- Ambetter LB 1500 асфальтобетон заводи (120 тонна/соат)
- HZS бетон заводи
- Йўл битум эмульсияси ишлаб чиқариш станцияси
Лойиҳа қиймати: 516 000 АҚШ доллари
Молиялаштириш валютаси: USD
Етказиб берувчи: Ambetter Machinery Co., Ltd (ХХР)
Эксплуатация ҳудуди: Тошкент вилояти, Юқоричирчиқ тумани
Фаолият соҳаси: қурилиш материаллари ишлаб чиқариш.
Uzbek Leasing International A.O. саноат ва ишлаб чиқариш соҳасидаги инвестиция лойиҳаларини фаол қўллаб-қувватлашда давом этиб, тадбиркорликни ривожлантириш ва Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётини мустаҳкамлашга ҳисса қўшмоқда.