«Барқарор ривожланиш вазифалари нуқтаи назаридан лойихаларни бошкариш сохасидаги замонавий тенденциялар» мавзусида семинар-тренинг
2026 йил 13 февраль куни АО «Uzbek Leasing International A.O.» офисида лизинг компаниялари вакиллари учун «Барқарор ривожланиш вазифалари нуқтаи назаридан лойихаларни бошкариш сохасидаги замонавий тенденциялар» мавзусида семинар-тренинг бўлиб ўтди.
Спикер сифатида бизнес Озарбайжондан ташриф буюрган консультант, бошқаруви магистри (MBA), ADA университети амалиёт профессори, лойиҳаларни бошқариш бўйича сертификатга эга мутахассис (PMP), бизнес-тренер — жаноб ЩЖейхун Маммадбайли иштирок этди.
Тадбир гибрид форматда — офлайн ва онлайн тарзда ташкил этилди. Семинарда “Uzbek Leasing International A.O.” АЖ, "O'zagrolizing" АЖ, "Taiba Finance" МЧЖ ХК, "Asaka-Trans-Leasing" МЧЖ, "O'zavtosanoat-Leasing" МЧЖ, "MK Leasing" МЧЖ ХК, "Ijara Leasing" МЧЖ, Infin Leasing" МЧЖ, "Trast Leasing" МЧЖ, "Truck Asia Leasing" МЧЖ, "Artum Leasing" МЧЖ, "Nano Lizing” МЧЖ, "Premier Class Leasing" МЧЖ, "Hamkormazlizing" МЧЖ ҳамда соҳанинг бошқа ташкилотлари ходимлари иштирок этдилар.
Семинар доирасида учта асосий глобал мегатренд кўриб чиқилди:
- Инсонлар — ижобий ўзгаришларнинг асосий драйвери сифатида;
- Сайёра — иқлим тахдидларига қарши курашда тезкорлик ва масъулият тамойилларини қўллаш;
- Инновациялар — барқарор ечимлар ишлаб чиқиш ва тизимли ўзгаришларни рағбатлантириш.
Иштирокчилар лойиҳаларни бошқаришда замонавий инструментлар ва ёндашувлар, барқарор ривожланиш тамойилларини бизнес-жараёнларга интеграция қилиш, шунингдек лизинг компанияларининг барқарор иқтисодиётни шакллантиришдаги роли юзасидан фикр алмашдилар.
Жаноб Жейхун Маммадбайлига мазмунли ва амалиётга йўналтирилган маъруза, юксак касбий махорат ва қимматли тавсиялари учун самимий миннатдорчилик билдирамиз.