Рамазон Ҳайити билан

Азиз юртдошлар ва биз учун қадри баланд ҳамкорлар!

Сизларни муборак Рамазон Ҳайити  билан самимий муборакбод этамиз. Ушбу қутлуғ ва файзли айёмда  барчамизнинг қалбларимиз нурга тўлсин, Аллоҳ таоло  хонадонимизга  тинчлик-осойишталик, меҳр-оқибат, файз  ва барака ато қилсин.

Муборак ой давомида тутган рўзаларимиз, қилган дуо ва ибодатларимизни Роббимиз  даргоҳида қабул бўлсин. Ҳар бир хонадон аҳли оиласи билан  саломатлик, фаровонлик, яхшиликда жам, доимий хайр-саховатда собит  бўлсин.

Ийди Рамазон  боис   барчамизга  эзгулик, тотувликда давомийлик ва баракали умр кўриш насиб қилсин!

Ҳурмат ва самимий эҳтиром билан,
“Uzbek Leasing International А.O.” АЖ жамоаси