Муваффақиятли молиялаштирилган лойиҳа

 «Uzbek Leasing International A.O.» компанияси томонидан «Karakalpak Windows» МЧЖ учун махсус қурилиш техникасини сотиб олишни молиялаштириш бўйича лойиҳа муваффақиятли амалга оширилди. Техника мижозга лизинг асосида топширилди.

Лойиҳа доирасида замонавий XCMG LW300FN фронтал юклагичи харид қилинди ва у Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида компаниянинг операцион фаолиятида фаол қўлланилмоқда. Лойиҳанинг амалга оширилиши қурилиш жараёнлари самарадорлигини сезиларли даражада оширишга ҳамда ишлар бажарилишини, жумладан материалларни юклаш ва ташиш жараёнларини тезлаштиришга хизмат қилди.

Лойиҳа паспорти:
  • Лизинг олувчи: «Karakalpak Windows» МЧЖ
  • Лизинг объекти: XCMG LW300FN фронтал юклагичи
  • Лойиҳа қиймати: 371 220 000 сўм
  • Етказиб берувчи: «Ema China Texnika Service» МЧЖ (Ўзбекистон)
  • Ишлаб чиқарувчи: XCMG Group (Хитой)
  • Фойдаланиш ҳудуди: Қорақалпоғистон Республикаси
  • Фаолият соҳаси: қурилиш.