Ҳамкорларимиз ютуқлари - бизнинг ютуқларимиз: ZARQAND Малайзиядаги халқаро савдо ташрифида

2026 йил 12–17 апрель кунлари Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳрида Малайзия пальма ёғи бўйича кенгаши — Malaysian Palm Oil Council (MPOC) томонидан ташкил этилган халқаро савдо ташрифи (Trade Networking Visit — TNV) бўлиб ўтмоқда.

MPOC мунтазам равишда турли мамлакатлардан озиқ-овқат саноати компанияларини бирлаштирувчи халқаро тадбирлар ва савдо ташрифларини ташкил этиб, ишлаб чиқарувчилар, таъминотчилар ва соҳавий корхоналар ўртасида ҳамкорлик платформасини яратади.

Ташриф доирасида иштирокчилар:
  • ишлаб чиқаришнинг тўлиқ циклини — плантациядан тортиб қайта ишлаш ва экспортгача ўрганмоқда;
  • Малайзиядаги етакчи саноат ва логистика объектларига ташриф буюрмоқда;
  • B2B учрашувларда (BizMatch) иштирок этмоқда;
  • соҳанинг илғор технологиялари билан танишмоқда.
BizMatch доирасида ўтказилган B2B учрашувларда Ўзбекистоннинг Малайзиядаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Каромиддин Ғадоев ҳамда Ўзбекистон озиқ-овқат саноати уюшмаси раиси Баходир Умиршайхов ҳам иштирок этди.

Ташриф доирасида иштирокчилар ташриф буюрган корхоналар:
  • Felda-Johore Bulkers Sdn Bhd (https://www.fgvholdings.com/home/) — ўсимлик ёғларини сақлаш ва омборлашга ихтисослашган;
  • Wilmar PGEO Edible Oils Sdn Bhd (https://www.pgeogroup.com.my/) — хом ўсимлик ёғини рафинация қилиб истеъмол учун тайёр ёғга айлантиришга ихтисослашган.
Ўзбекистон делегацияси таркибида — ZARQAND бренди остида фаолият юритувчи “Zarqand Shirinliklari” МЧЖ директор ўринбосари Сайфуддин Яхяев иштирок этмоқда.

ZARQAND (https://zarqand.uz/) — 2006 йилдан буён фаолият юритиб келаётган, Ўзбекистондаги баркарор ривожланаётган қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларидан бири ҳисобланади.

Бугунги кунда компания:

  • 40 дан ортиқ турдаги қандолат маҳсулотлари ассортиментига эга;
  • самарали ишлаб чиқариш ва логистика тизимларини шакллантирган;
  • 7 дан ортиқ мамлакатларга экспорт қилади:
  • Қозоғистон, ???????? Қирғизистон, ???????? Тожикистон,
  • Туркманистон, ???????? Афғонистон, ???????? Озарбайжон, ???????? Болгария;
  • экспорт ҳажми йилига ўртача 20% га ўсмоқда.
«Uzbek Leasing International А.О.» 2014 йилдан буён «Zarqand Shirinliklari» МЧЖ билан ҳамкорлик қилиб, компаниянинг ривожланиши ва модернизациясини изчил қўллаб-қувватлаб келмоқда.

Ушбу давр мобайнида:
  • 7 та қўшма лойиҳа амалга оширилди;
  • умумий молиялаштириш ҳажми:
— 1,47 млн Евро;
— 552 минг АҚШ доллари;
— 3,2 млрд сўмдан ортиқни ташкил этди.

Амалга оширилган лойиҳалар доирасида:
  • замонавий ишлаб чиқариш линиялари молиялаштирилди (Чехия, Хитой, Туркия, Италия);
  • илғор технологик ечимлар жорий этилди;
  • Муробаҳа асосида исломий молиялаштириш лойиҳалари амалга оширилди (хом ашёни белгиланган устама билан бўлиб тўлаш шартида сотиб олиш);
  • хом ашё таъминоти барқарорлиги ва ишлаб чиқариш жараёнлари узлуксизлиги таъминланди.
Биз ҳамкорларимиз шундай нуфузли тадбирларда иштирок этиб, халқаро алоқаларни мустаҳкамлаётгани ва Ўзбекистонни жаҳон бизнес майдонида муносиб тарзда намоён этаётганидан фахрланамиз.