2026 йил 30 апрель куни «PRO Business Ladies» бизнес-фестивали доирасида аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш ва Ўзбекистонда ишбилармонлик муҳитини мустаҳкамлашга бағишланган йирик тадбир бўлиб ўтд
Фестиваль бизнес вакиллари, экспертлар ҳамда халқаро ташкилотлар иштирокчиларини бирлаштириб, тажриба алмашиш, нетворкинг ва тадбиркорликка оид долзарб масалаларни муҳокама қилиш учун самарали майдонга айланди.
Қутлов сўзи билан куйидагилар иштирок этдилар:
— Гулнора Махмудова — «Тадбиркор аёл» халқаро ишбилармон аёллар ассоциацияси раиси;
— Матиас Ванглер (Mathias Wangler) — German Sparkassenstiftung for International Cooperation ташкилотининг Ўзбекистон бўйича директори ва халқаро маслаҳатчи.
Асосий воқеа — эксперт сессияси булди:
«Аёллар бизнеси: дунёни ўзгартираётган куч»
Спикерлар:
- Зафар Мустафаев — Ўзбекистон Лизинг Уюшмаси раиси, «Uzbek Leasing International A.O.» АЖ бош директори;
- Гагик Макян — «Fides» компанияси асосчиси;
- Камила Мирахмедова — «Uzumfermer» оилавий виночилик корхонаси асосчиси;
- Лейлар Элман — клиник психолог, ICF-коуч.
Сессия давомида қуйидаги мавзулар муҳокама қилинди:
- иқтисодиёт ва бизнесда аёлларнинг роли;
- замонавий молиявий воситалар, жумладан лизинг;
- тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш;
- шахсий ва профессионал ривожланиш аҳамияти.
Тадбир очиқ мулоқот шаклида ўтди: иштирокчилар экспертларга саволлар берди, тажриба алмашилди ва янги ишбилармонлик алоқалари ўрнатди.
Шунингдек, меҳмонлар учун кўргазма зоналари, мастер-класслар, фотозоналар ва гала-кеча ташкил этилди, бу эса мулоқот, илҳом ва ҳамкорлик учун қулай муҳит яратди.