Хотира ва қадрлаш куни билан чин қалбдан муборакбод этамиз!

Хотира ва қадрлаш куни билан чин қалбдан муборакбод этамиз!

Ҳурматли фахрийлар ва азиз юртдошлар!

«Uzbek Leasing International A.O.» АЖ жамоаси номидан сизларни 9 май — Хотира ва қадрлаш куни билан чин қалбдан муборакбод этамиз.

Ушбу муқаддас ва аҳамиятли кунда тинчлик ва озодлик йўлида мардлик ҳамда фидойилик кўрсатган қаҳрамонлар хотирасини чуқур эҳтиром билан ёд этамиз. Ўз меҳнати, матонати ва садоқати билан Ватанимиз фаровонлиги ва осойишталигига беқиёс ҳисса қўшган барча инсонларга самимий миннатдорчилик билдирамиз.

Катта авлоднинг жасорати, ҳаёт йўли ва Ватанга бўлган садоқати биз учун ҳамиша юксак ибрат намунаси бўлиб қолади.

Сизларга мустаҳкам соғлик, узоқ умр, бахт-саодат, фаровонлик ва хотиржамлик тилаймиз. Ҳар бир хонадонда тинчлик, аҳиллик ва барака ҳукм сурсин, мустақил Ватанимиз осмони ҳамиша мусаффо бўлсин!

Чуқур ҳурмат билан,
«Uzbek Leasing International A.O.» АЖ жамоаси