Давлат сиёсати ва бошқаруви академиясида мастер-класс

2026 йил 7 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академиясида «Ўзбекистонда лизинг фаолияти ва рақамлаштириш истиқболлари» мавзусида мастер-класс бўлиб ўтди.

Тадбирда «Uzbek Leasing International A.O.» АЖ Бош директори ҳамда Ўзбекистон Лизинг уюшмаси Раиси Мустафаев Зафаржон Бўрибаевич иштирок этиб, лизингнинг моҳияти, унинг имкониятлари, амалга оширилган лойиҳалар ҳамда лизинг соҳасида рақамлаштиришни ривожлантириш истиқболларини ёритиб берувчи тақдимот билан маъруза қилди.

Маърузанинг асосий мавзулари:

  • Лизинг ва унинг тарихи;
  • Жаҳон лизинг бозоридаги тенденциялар;
  • Ўзбекистонда лизинг ва лизинг компанияларида рақамлаштиришнинг ўрни;
  • Uzbek Leasing International A.O. АЖ компаниясининг рақамлаштириш тажрибаси.

Тадбир иштирокчилари қуйидаги йўналишлар бўйича магистратура тингловчилари бўлди:

  • давлат бошқаруви;
  • ҳудудларни комплекс ривожлантириш;
  • инсон ресурсларини ривожлантириш.

Якунда савол-жавоб сессияси бўлиб ўтди. Унда талабалар лизинг соҳасидаги амалиёт, имкониятлар ҳамда рақамлаштиришни ривожлантириш истиқболлари ҳақида маълумот олдилар.